САЙЁР ҚАБУЛДА АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифаларнинг муҳокамасига бағишланган йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ишончли химоя қилиш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси суди томонидан олис қишлоқ ва маҳалаларда яшовчи фуқаролар билан сайёр қабуллар ўтказилмоқда. 2022 йил 17 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг раиси Жасурбек Уразбаев, фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг раиси Қайрилла Атамуратов, иқтисодий ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг судьяси Байрам Бекмуратовлар туманимизнинг Қиличбой овули фуқароларни қабул қилдилар.
Сайёр қабулда 21 нафар фуқарорлар турли масалаларда мурожат қилди. Яъни 5 нафар фуқаронинг мерос бўлиб қолган уй-жойига кадастр ҳужжат тайёрлаш юзасидан, 2 нафар фуқаронинг Кадастр агентлиги томонидан солинган жарима жазосидан норозилиги юзасидан, 2 нафар фуқаронинг оиласига моддий ёрдам масаласида, 2 нафар фуқаронинг фарзандлари тўлов шарнома асосида таълим олаётганлиги сабабли, кантракт тўловига ёрдам масаласида ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.
Масъуллар аҳоли мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар бердилар, айримлари ижобий ҳал қилиш учун назоратга олинди.
Сайёр қабулдан сўнг жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Ж.Уразбаев “Зўравонликка қарши курашда демократик ислоҳотлар” ҳақида, Иқтисодий ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг судьяси Б.Бекмуратов Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида, Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг раиси Қ.Атамуратов “Одам савдоси ва айниқса, болалар савдосига қарши курашишда миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар” юзасидан маърузалар қилдилар.
Шундан кейин фуқаролар ўзларини қизиқтирган бошқада саволларига жавоблар олдилар.
Ж.Уразбаев, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶