24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 09:29
Жамият 👁 408

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий ва туман комиссиялари аъзоларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий ва туман комиссиялари аъзоларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди

Бугунги кунда аср муаммосига айланган одам савдосига қарши курашиш нафақат маҳаллий, балки халқаро даражадаги инсон ҳуқуқ ва эркинларини таъминлашдаги асосий масалалардан биридир. Ачинарлиси, ушбу иллатнинг олдини олишга қаратилган кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари олиб борилишига қарамай, миллионлаб инсонлар одам савдоси қурбонига айланмоқда.

Шу сабабдан одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган изчил чора-тадбирларни янада такомиллаштириш, жойларда ҳуқуқий тарғиботни янада кучайтириш муҳим вазифалардан бири саналади.

15 сентябрь куни туман ҳокимлиги биносида Қорақалпоғистон Республикаси одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссияси ва туман комиссияси аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида комиссия аъзоларининг ўзаро ҳамкорлик алоқалари, одам савдосига оид жиноятларни фош этиш, уларга барҳам бериш амалиёти, шунингдек, мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, амалга оширилган ишлар юзасидан баён ва қарорларни таҳлил қилиш, шунингдек, йўл қўйилган камчиликлар ва олдинда турган долзарб масалалар муҳокама этилди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар одам савдосига қарши курашишда давлат идоралари ва фуқаролик жамияти институтлари саъй-ҳаракатлари билан манзилли ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида айтиб ўтишди.

Таъкидланганидек, мазкур йўналишдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва амалиётни халқаро стандартларга мослаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар халқаро ҳамжамият томонидан кенг эътироф этилмоқда.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши кураш борасида ижобий натижаларга эришилишига қарамасдан, жойлардаги айрим раҳбарлар масъулиятсизлиги ва эътиборсизлиги сабабли ҳали ҳам айрим муаммолар сақланиб қолаётгани қайд этилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича туман комиссиясининг 8 ойлик ҳисоботлари тингланиб, комиссия фаолияти сарҳисоб қилинди.

Йиғилиш якунида одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Дарҳақиқат, одам савдоси ва мажбурий меҳнат каби жиноятлар инсоннинг қадр-қиммати камситилишига сабаб бўлувчи, жамият тараққиётига тўсиқ бўлувчи иллатлардан бири ҳисобланади. Ушбу жиноятларнинг олдини олишга Республика, ҳудудий ва туман комиссия аъзоларигина эмас, мамлакатимиздаги Ватан тараққиётига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаро ҳисса қўшиши лозим.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026