16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 04:23
Жамият 👁 321

ФИДОЙИ МЕҲНАТЛАР ЭЪТИРОФИ

ФИДОЙИ МЕҲНАТЛАР ЭЪТИРОФИ

Устоз! Бу сўзни эшитганда ким, неча ёшда, қандай мавқеда бўлса-да, кўнглида илиқ туйғулар уйғонади. Таълим бериб, ўқиш-ёзишни ўргатган, фан асосларини онгига муҳрлаган инсонларни – муаллимларини эслайди.

Ҳа, ҳар биримиз бутун салоҳиятини, ақл-идрокини, билими-ю қалб қўрини бизга бахшида этган инсонларни доимо ҳурмат-эътибор билан тилга оламиз, яхши кунларда йўқлаб, дуоларини олишга интиламиз.

Манғит шаҳридаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори, Қорақалпоғистон халқ таълими аълочиси Йўлдошбой Абдалов ҳам ўзининг ўқитувчилик фаолияти давомида ана шундай ҳурмат-эъзозга сазовор бўлган инсонлардан бири.

У 1980 йилда Тошкентдаги Низомий номидаги педагогика олийгоҳини мусиқа фани ўқитувчиси ихтисослиги бўйича тамомлаб, 30-сонли мактабда фаолиятини бошлади. Ўн йил давомида ўқувчиларга санъат ва мусиқадан таълим берди.

Маълум вақт туман Халқ таълими бўлимида услубчи, 8-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида мусиқа ўқитувчиси ва мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлди.

Мана, 2018 йилдан бери Манғит шаҳридаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабига раҳбарлик қилаяпти. Аввало ўзининг мусиқа ва санъатни севиши, бу борада ўз билимларини ўқувчи-ёшларга чуқур ўргатишга бўлган интилиши туфайли ўтган йиллар мобайнида иқтидорли шогирдларни тарбиялаб вояга етказди. Фидойи мусиқа муаллими мана беш йилдирки, туманда ёш авлоднинг ҳар томонлама етук бўлиб вояга етиши, уларнинг ижодий-мусиқий қобилиятларини ривожлантириш, қалбидаги мусиқа ва санъатга ихлосни тарбиялашга хизмат қиладиган муассасага моҳирлик билан раҳбарлик қилиб келаяпти. Унинг устоз-мураббийларга, ўқувчиларга талабчанлиги, касбига фидойилиги муассасада кўпгина қувонарли ютуқлар қўлга киритилишига асос бўлаётир. Мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари туманимизда ўтказилаётган турли байрам тантаналарида теран мазмунли театрлаштирилган томошалар намойиш этишиб, кўпчиликнинг эътиборини қозонаётир. Шунингдек, турли кўрик-танловларда муносиб иштирок  этишаяпти. Хусусан, 2020-2021 ўқув йилида ҳар уч йилда бир марта мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари орасида ўтказиладиган Муҳиддин Қори Ёқубов номидаги Республика кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида мазкур мактабнинг 12 нафар ўқувчиси иштирок этиб, 8 нафари ғолиб ва совриндор бўлишди. 2021-2022 ўқув йилида “Камалак юлдузлари” кўрик-танловининг Республика босқичида 2 нафар ўқувчи совриндор бўлди.

Муассасада эришилаётган ютуқлар, касбига меҳри, жонкуярлиги ва ҳалол меҳнатлари инобатга олиниб, Йўлдошбой Абдалов мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарорига мувофиқ “Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони билан тақдирланди.

– Тақдирлаш маросимида мени даврага чақиришганида салкам 40 йиллик меҳнат фаолиятим зумда кўз ўнгимга келди. Шундай юксак унвонга сазовор бўлганимдан жуда қувондим. Шу кун ҳаётимдаги энг нурли кун бўлди. Бу унвон бутун жамоамизники, деб ҳисоблайман, – дейди у қувонч билан.

Кимки, ўз касбини севса, сидқидилдан меҳнат қилса, меҳнат фаолияти унга шараф келтиради. Буни ҳаётнинг ўзи тасдиқлайди. Йўлдошбой Абдалов ҳам самарали меҳнатлари туфайли ана шундай унвонга сазовор бўлди.

Биз унинг қувончига шерик бўлиб, келгуси ишларида ҳам муваффақиятлар тилаймиз.

 

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019