21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 04:46
Жамият 👁 265

Республика ишчи гуруҳи туманимизга ташриф буюрди

Республика ишчи гуруҳи туманимизга ташриф буюрди

Маълумки, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш мақсадида жойларда ишчи гуруҳлар ташкил қилинган эди. Ишчи гуруҳлар ҳудудларда бўлиб, муаммо ва таклифларни ўрганади ҳамда дастур лойиҳасини тайёрлайди.

10 сентябрь куни туманимизга Республика ишчи гуруҳи аъзолари − Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо Вазири ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикасида ташкил қилинган штаб раҳбари Бадриддин Абидов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Бахытжан Хабибуллаев ва бошқа масъуллар ташриф буюрди.

Дастлаб, ишчи гуруҳ вакиллари Жумуртов шаҳарча фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳоли ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари билан суҳбатлашди.

Шундан сўнг, туман ҳокимлиги биносида маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган эзгу ишлар замирида энг аввало, инсон манфаати мужассам эканлиги, шу нуқтаи назардан одамларнинг дардини эшитиш, муаммоларини ҳал этиш, яшаш шароитини яхшилаш, бир сўз билан айтганда уларнинг ўтаётган ҳар бир кунидан рози бўлиб яшашлари учун қулай шароит ва имкониятлар яратиш борасида кўплаб ижобий ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Жумладан, “Инсон қадри учун” эзгу тамойили асосида ишларни ташкил этиш бўйича уй-жой, мактаб, боғча, тиббиёт, маданият, спорт муассасалари ички йўллар, ичимлик сув, электр, газ таъминоти ҳамда ободонлаштириш масалалари билан боғлиқ ишлар тезкор ва юқори суръатларда амалга оширилаётганлиги, бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш, хусусан, аҳоли кайфиятига бевосита таъсир кўрастувчи энг долзарб муаммоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш мақсад қилинганлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, Дастур доирасида ишлар бошланганидан сўнг унга киритилган объектларда қурилиш, таъмирлаш ишларининг бориши жойига чиққан ҳолда назорат қилиш ва мувофиқлаштириш республика штаби томонидан амалга оширилиши таъкидланди. Йиғилишда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш лозимлигига алоҳида урғу берилди.

 Шунингдек, “Аҳоли кайфиятига бевосита таъсир кўрастувчи энг долзарб муаммоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури”да уй-жойлар, мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари, маҳалла биноси, ички йўллар, ичимлик суви, электр, газ таъминоти каби масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши айтиб ўтилди.

Юртимизда амалга оширилаётган ҳар қандай ислоҳот энг аввало, инсон учундир. Мақсад − аҳоли фаровонлигини таъминлаш, яшаш шароитини яхшилаш, улар учун муносиб турмуш шароитини яратиб беришдир.

 Мазкур ишларни ташкил этишда, маҳаллаларда фаолият юритаётган маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиларнинг аҳоли билан юзма-юз учрашиб, муаммоларини, таклифларини ўрганиши, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эгадир.

Йиғилишда маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилаш, қамбағалликни қисқартириш, ишсизликка барҳам бериш мақсадида ҳар бир маҳаллага тайинланган ҳоким ёрдамчиларининг иш фаолиятида эътибор қаратишлари лозим бўлган муҳим вазифаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Ҳоким ёрдамчилари ҳам ўз навбатида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тегишли жавоблар олдилар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026