21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 04:46
Жамият 👁 383

ИСТИҚЛОЛ БЕРГАН ИМКОНИЯТЛАР МЕНИНГ ФАОЛИЯТИМГА КЕНГ ЙЎЛ ОЧДИ

ИСТИҚЛОЛ БЕРГАН ИМКОНИЯТЛАР  МЕНИНГ ФАОЛИЯТИМГА КЕНГ ЙЎЛ ОЧДИ

Жаннатмакон Ўзбекистонимизда инсон қадр-қиммати улуғ ва азиз. Айниқса, истиқлол берган имкониятлар чексиз. Бу дориломон кунларга қанча шукрона айтсак ҳам кам. 

Ўз ҳаётим мисолида айтишим мумкинки, истиқлолимиз барча қатори тадбиркорлар учун ҳам жуда кенг имкониятлар эшигини очиб берди. Мустақиллик берган барча имкониятлардан самарали фойдаланган юртдошларимиз қатори биз ҳам оилавий тадбиркорликни йўлга қўйдик. Аввалдан шунга яқин фаолият билан шуғулланиб келаётганимиз сабабли биз тадбиркорликни аҳолининг маънавиятини оширишда жуда керакли бўлган китоб ва турли қўлланмалар, газета ва журналлар, ўқув ва кўргазмали қуроллар кабилар савдосидан бошладик.

Дастлаб туманда “Қорақалпоқкитобсавдотаъминот” бошқарувига қарашли китоб дўконини ташкил қилдим. Китоблар турини кўпайтириш мақсадида “Ўзкитобсавдотаъминот” бошқаруви билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиб, турли жанрлардаги китоблар ва аҳоли эҳтиёжига кўра ўқув қуроллари савдосини  йўлга қўйдим. Шунингдек, ўтган асрнинг 90-йилларида туманда “Матбуот уюшмаси” МЧЖга раислик қилдим. Ўтган даврларда иш фаолиятим давомида ўзим орасида бўлганим: газета ва журналлар, турли китоблардан маънавий озуқа олардим. Бундан эса бошқаларни ҳам баҳраманд қилишни истардим. Шу сабабли китоб ва босма маҳсулотлари савдоси йўналишида ташкил этган фаолиятимизни кенгайтириб, дўконлар сонини кўпайтирдик. Ўзларига керакли китоблар ва бошқа босма маҳсулотларни харид қилаётган туманимиз аҳолиси ҳам бундан жуда мамнун.

Мустақиллик йилларидан то ҳозирги кунларгача тадбиркор давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бу борада қабул қилинаётган давлат раҳбари ва ҳукумат қарорлари, берилаётган имтиёзлардан фойдаланаётган тадбиркорлар қатори биз ҳам элимизга, давлатимизга ва оиламизга наф келтиришга ҳаракат қилмоқдамиз.

Мазкур йилда фаолиятимизни янада кенгайтириб, юртдошларимизнинг ҳордиқ чиқаришлари учун Вахум аҳоли пункти ҳудудида “Озодбой Амирхон” МЧЖга қарашли “Арена” кўнгилочар масканини ташкил қилдик. Ёз мавсуми бошидан буён ташриф буюрганлар бу ерда теннис, бильярд, компьютер ўйинлари билан банд бўлиб, бўш вақтларини мазмунли ўтказишмоқда, турли чироқлар билан безатилган жойларимизда ўтириб, хушхўр музқаймоқларимиздан баҳраманд бўлишмоқда. Шунингдек, ҳудуд аҳолиси тозаланган сув, китоб дўкони ва бинода жойлашган Агробанкнинг туман филиали томонидан ташкил этилган касса хизматларидан фойдаланишмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, истиқлол берган имкониятлар туфайли турмушимиз янада фаровон бўлди. Давлатимиз раҳбарининг сўнгги йиллардаги биз тадбиркорларга қилаётган ғамхўрликларидан илҳомланиб, фаолиятимизни янада кенгайтириш ниятидамиз. Насиб қилса, замонавий кўринишдаги бино қуриб, янгидан китоб ва босма маҳсулотлари савдоси дўконини ташкил қилиш ҳаракатидамиз.

Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин. Бундай гўзал байрамларимиз, одамларимиздаги кўтаринки кайфият, энг аввало, юртимиздаги осойишталик билан чамбарчас боғлиқ. Шунинг учун обод ва озод Ватанимизда тинчлик барқарор бўлишини тилаб қоламан.

Озод Давлетов, тадбиркор.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026