24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 12:06
Жамият 👁 223

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар сараланмоқда

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар сараланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар сафини ҳар томонлама етук, соғлом, жисмонан бақувват, интеллектуал салоҳиятли чақирилувчилар билан тўлдириш муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда, Республикамиз бўйлаб муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчиларни саралаш жараёнлари давом этмоқда. Шунингдек, саралаш ишлари давомида чақирилувчилар онгида миллий ғурур, она юртга садоқат, ватанпарварлик ва миллатпарварлик туйғусини кучайтириш борасида ҳам тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Шу кунларда бутун Республикамизда бўлгани сингари Амударё туманида ҳам Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрель кунги “Чақирилувчиларни танлаб олиш тўғрисида”ги 291-сонли қарори асосида тузилган танлов Кенгаши томонидан Мудофаа ишлари бўлими билан ҳамкорликда фуқароларни 2023 йилги ҳарбий хизмат чақирувига саралаб олиш мақсадида танлов тадбирлари олиб борилмоқда.

Муддатли ҳарбий хизматга танлов тадбирлари 2022 йилнинг 10 август санасидан 2023 йилнинг 10 февраль кунига қадар олиб борилади. Танлов тадбирларида, 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган яъни 1996-2005 йилларда туғилган ва илгари ҳарбий хизматни ўтамаган йигитлар қатнашдилар. Ушбу танлов тадбирларида қўйилган синовлардан муваффақиятли равишда ўтган йигитлар муддатли ҳарбий хизматга жўнатилади.

Танловлар 2 та йўналиш бўйича олиб борилади. Дастлаб, чақирилувчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси баҳоланади. Шундан сўнг, якка тартибдаги суҳбат бўлиб ўтади. Суҳбат натижалари эълон қилингандан сўнг чақирилувчилар тиббий кўрикдан ўтказилади. Тиббий кўрик натижаларига кўра, жисмонан соғлом ва бақувват йигитлар ҳарбий хизматга юборилади.

Туманимизда ҳам чақирилувчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш учун тўсиққа тортилиш, 100 метрлик ҳамда 3000 метрли масофага югириш бўйича синовлар бўлиб ўтди. Ушбу синовларда муваффақиятли қатнашган, белгиланган шартларни ўз вақтида эпчиллик билан бажарган йигитлар суҳбатга қатнашиш имкониятига эга бўлишди.

Туман Мудофаа ишлари бўлими биносида бўлиб ўтган якка тартибдаги суҳбат жараёнида чақирилувчиларнинг сиёсий билимлари билан биргаликда маърифий билимлари ҳам синовдан ўтказилди.

Она Ватан – улуғ ва муқаддас даргоҳ. Унинг буюк келажаги ва бахту иқболи учун жон куйдириш энг олий саодат бўлса, тинчлик-осойишталигини сақлаш учун садоқат билан хизмат қилиш юксак шарафдир.

Ушбу эзгу ниятни дилига жо қилиб, ўз йигитлик бурчини сидқидилдан бажаришни олдига мақсад қилиб қўйган туманимизнинг мард ва жасур ўғлонларига омад ёр бўлишини тилаймиз.

Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигига ҳисса қўшиш, юртимизга хизмат қилиш ҳар бир йигитнинг бурчи ва қонуний мажбуриятидир. Шундай экан, чиқирув ёшида бўлган йигитларни туман мудофаа ишлари бўлимига келиб, танловларда иштирок этишга чақирамиз. Ватан олдидаги ўз йигитлик бурчингизни адо қилиш имкониятини қўлга чиқарманг, азиз ёшлар!

Шу ўринда ота-оналарга шуни эслатиб ўткамизки, белгиланган тартибда ҳарбий хизматни ўташ мажбурийдир. Чақирувга ўз вақтида келмаслик эса жавобгарликка сабаб бўлишини унутманг!

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026