“Маънавият фестивали” давом этмоқда
Юртимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, уларнинг натижадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса, ёш авлод қалбида Ватанимиз тақдири ва келажаги учун дахлдорлик ва масъулият ҳиссини янада кучайтириш, уларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялаш, фуқароларимизнинг онгу тафаккури, дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш бугунги куннинг долзарб вазифасидир.
Ана шундай мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда таниқли санъаткорлар, театр ва кино актёрлари, режиссёрлар ҳамда маданият соҳасининг бошқа ходимларидан иборат тарғибот-ташвиқот гуруҳи аъзолари 15 августдан буён Амударё туманининг турли ҳудудларида бўлиб, туман аҳолисига маданий ҳордиқ улашмоқдалар.
16 август куни Чойкўл маданият маркази биносида олдида бир гуруҳ маданият ходимлари овул аҳолиси томонидан илиқ кутиб олинди.
Шундан сўнг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Зулфия Мўъминова мамлакатимизда миллатлараро тотувлик муносабатларининг мустаҳкамланаёгани, барча соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар, айниқса, халқимизнинг турмуш шароитини яхшилашга қаратилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикрларини билдирди. Қолаверса, ёшларни юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етишга, Ватанимиз корига ярайдиган муносиб фарзанд бўлишга чақирди.
Маънавий-маърифий тадбир давомида меҳмонлар аҳолига ўз ижод намуналарини туҳфа этиб, хуш кайфият улашишди.
Мана шундай тадбирларнинг яна бири туманимизнинг чекка ҳудудларидан ҳисобланган Қиличбой овули ҳудудидаги Қиличбой маданият марказида ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда Қиличбой овули аҳолиси ҳамда қўшни маҳаллаларда истиқомат қилувчи юртдошларимиз қатнашди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистонда инсон қадри ҳар нарсадан устун эканлигини, мамлакатимизда амалга оширилаёган ислоҳотлар фақатгина инсон манфаатини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятли эканлигини айтиб ўтишди.
Ундан ташқари, маданият ходимлари ҳамда санъат номоёндалари тадбир қатнашчилари ва улар орқали бутун юртдошларимизни яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами билан самимий табриклаб, ўзларининг она Ватан, дўстлик, севги, муҳаббат туйғулари тараннум этилган гўзал куй-қўшиқларни йиғилганлар эътиборига ҳавола қилишди.
Мамлакат ривожи, миллат равнақи фақат моддий бойлик билан эмас, балки, халқнинг юксак маънавий қиёфаси билан ҳам белгиланади.
Маданий ва маънавий қадриятлари узоқ тарихга эга бўлган халқимизнинг кеоажак авлоди бўлмиш ёшларга авлодга инсонпарварлик, ватанпарварлик, дўстлик, меҳнатсеварлик, меҳр-оқибат, биродарлик ва камтарлик каби умуминсоний фазилатларни чуқур синдириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур маънавий-маърифий тадбирлар жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶