12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:54
Маданият 👁 872

Ражапбай Йўлдашев ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Эл фарзанди” номли ҳужжатли фильм тақдимоти бўлиб ўтди

Ражапбай Йўлдашев ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Эл фарзанди” номли ҳужжатли фильм тақдимоти бўлиб ўтди

2022 йил 16 август куни Амударё тумани Маданият бўлими биносида Ўзбекистон кинематография агентлиги буюртмаси асосида “Dilshoh media” киностудияси томонидан суратга олинган Амударё туманининг собиқ ҳокими, давлат ва жамоат арбоби, халқимизнинг суюкли фарзанди марҳум Ражапбай Йўлдашев ҳақидаги “Эл фарзанди” номли ҳужжатли фильм тақдимоти бўлиб ўтди.

“Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият фестивали” доирасида ташкил қилинган ушбу тадбир аввалида Ражапбай Йўлдашевнинг ҳаёти ва меҳнат фаолиятига доир фотосуратлар кўргазмаси намойиш этилди.

Тақдимотда Ўзбекистон кинематография агентлиги, “Dilshoh media” киностудияси ходимлари, Тошкент шаҳридан ташриф буюрган кино ҳамда театр актёр ва актрисалари, санъат усталари, фильм қаҳрамонининг оила аъзолари, дўстлари, туман зиёлилари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Фильмда Ражапбой Йўлдашевнинг дўстлари ва яқинлари, ҳамкасблари, Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида биргаликда меҳнат фаолиятини олиб борган давлат ва жамоат арбоблари фильм қаҳрамонининг шахсий ҳаёти, иш фаолияти, инсонийлик жиҳатлари ҳақида фикрларини баён қилишган.

Шунингдек, фильмда Ражаббой Йўлдошев меҳнат фаолиятидаги энг машаққатли ва масъулиятли паллалар киноижодкорлар томонидан моҳирона саҳналаштирилган.

Тақдимот маросимида дастлаб фильм ижодкорлари, амударёлик зиёлилар, фильм қаҳрамонининг оила аъзолари сўзга чиқиб, Ражапбай Йўлдашевнинг эл-юрт ободлиги ва халқ фаровонлиги йўлида қилган хизматларини ёдга олишди.

Фильм қаҳрамони Ражапбой Йўлдашев 1998 йилда Амударё тумани ҳокими лавозимига тайинлангандан сўнг туман ҳаётида катта ижобий ўзгаришлар қилди. У раҳбарлик қилган йилларда аҳолининг бандлик даражаси ошди. 1998-2016 йилларда 58 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Унинг ташаббуси билан 2005 йилда Амударё дарёси остидан 700 метр узунликдаги табиий газ тармоғи тортилиб, туман кафолатли равишда табиий газ билан таъминланди.

Ражапбой Йўлдашев қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш, ҳақиқий мулк эгалигини қарор топтириш борасида кенг қамровли тадбирларни амалга оширди.

1998 йилгача туманда бирорта ҳам маҳсулот хорижга экспорт қилинмаган бўлса, 2016 йилга келиб 10 дан ортиқ экспортёр корхоналар томонидан 15 турдаги маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилди.

Шундан кейин кино ва театр актёрлари ҳамда актрисалар сўзга чиқиб, “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” шиори остида “Маънавият фестивали”ни ўтказишдан кўзланган мақсад, янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтдилар. Санъаткорлар таъкидлаганларидек, Ватан ва халқ манфаати йўлида хизмат қилган инсонларнинг хотираси абадийдир.

Элимизнинг ана шундай фидойи фарзандларидан бири Ражапбой Йўлдашевнинг буюк хизматлари ҳам эътироф этилиб, 1999 йилда “Шуҳрат” медали, 2003 йилда Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи фахрий унвони, 2014 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.

Ражапбой Йўлдашевнинг хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида унинг ҳаёт йўли ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм ишлаш лойиҳаси ўтган йилларда Ўзбекистон кинематография агентлигининг иш режасига киритилди ва молиялаштирилди.

Мазкур фильм тақдимотида Ражапбой Йўлдашевнинг фарзанди, туманимиз ҳокими Султонбой Йўлдошев ҳам сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимизга, фильм ижодкорларига миннатдорчилик билдирди.

Чиндан ҳам, Ражапбой Йўлдашев ишнинг кўзини биладиган ташкилотчи раҳбар, халқ ташвишини ўз дарди деб биладиган ҳақиқий элпарвар йўлбошчи эди.

У Амударё тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган йилларда туман фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари балансига лизинг ва кредит асосида мингдан ортиқ турли русумдаги техникалар харид қилиниб, ердан юқори ҳосил олишга замин яратилди. Натижада туман 2008 йилдан бери деярли ҳар йили давлатга пахта, ғалла сотиш бўйича шартномавий режаларини Ўзбекистон Республикасида биринчилар қатори бажариб келмоқда.

Ражапбай Йўлдашев ўзининг ташкилотчилиги, раҳбарлик маҳорати, қатъияти ва талабчанлиги, одамлар билан муомаласи, теран ақл-идроки билан туманда барча соҳаларда юксак натижалар қўлга киритилишида бош-қош бўлди. Натижада туман ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ва бошқа соҳаларда нафақат Қорақалпоғистон Республикаси, балки мамлакатимизнинг бошқа туманлари орасида ҳам ўз ўрнига эга бўлди.

Ражапбай Йўлдашев халққа, эл-юртга хизмат қилишни ўзининг фарзандлик бурчи, ўзи учун энг олий саодат деб билди ва умрининг охирига қадар Ватан, эл-юрт манфаати йўлида фидойи меҳнат қилди.

Режиссёр Дилмурод Масаидов, продюсер Маҳмуд Эркабоев, оператор Жаҳонгир Ибрагимов, монтаж устаси Тимур Пиёзов, рассом Хусайнбой Эшниёзов, директор Азизбек Озодбоевлар иштирокидаги ижодий ва техник жамоа фильмда Ражаббой Йўлдошевнинг ҳаёт йўли ва меҳнат фаолиятини, Ватан, эл-юрт олдидаги самарали хизматларини ёрқин эпизодлар орқали очиб беришга ҳаракат қилишган.

Фильм тақдимотида қатнашган ҳар бир иштирокчи Ражаббой Йўлдошевнинг порлоқ хотирасини яна бир бора кўз олдида жонлантириб, улуғвор ишларини ёдга олдилар.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

"Тараққиёт кўзгуси" газетаси таҳририяти.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026