24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 10:48
Жамият 👁 316

Бештом маҳалласи ёшлари билан туман ҳокимининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди

Бештом маҳалласи ёшлари билан туман ҳокимининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди

Мамлакат тараққиёти, жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши шу давлат томонидан ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътиборга боғлиқ. Шунга кўра, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айлантирилди.

Шу боисдан ёшларни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча шароитларни яратиш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича кўплаб тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Айниқса, бу борада ташкил этилаётган ҳоким ва ёшлар учрашувлари муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

11 август куни Амударё туманининг Бештом маҳалла фуқаролар йиғини биносида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабов, ҳоким ўринбосари Маҳмуд Шерметов ҳамда маҳалланинг 30 га яқин фаол ёшлари иштирок этишди.

Учрашувда туман ҳокими ёшларга мурожаат қилар экан, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан кейинги йилларда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилганлиги, ёшлар фаолиятига доир муҳим қарор ва фармонлар, қонунлар қабул қилинаётгани ва унда ёшларнинг ҳам таклифлари ўрин олаётганлиги келажагимиз эгаларига қаратилаётган юксак эътиборнинг намунаси эканлигини айтиб ўтди.

Учрашувда туман Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов Ватан келажаги фақат ёшлар қўлида эканлиги, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал қилиш учун туманимиздаги барча мутасадди ташкилот раҳбарлари масъул эканлигини айтиб ўтди. Шунингдек, ёшлар учун туман Халқ қабулхонаси эшиклари доимо очиқлиги таъкидланди.

Учрашув давомида ёшлар ўзларининг олдига қўйган мақсадлари ва режалари билан ўртоқлашдилар. Қолаверса, ушбу режаларини амалга оширишда туман ҳокимидан маслаҳат олишди.

Бугун Ўзбекистонда юксак маънавиятли авлод тарбияланмоқда. Бугунги ёшларнинг онг-у шуури, дунёқараши ҳам ўзгарган. Ёшларимиз орасида янгича ўйлайдиган, инновацион ғояларини амалга татбиқ эта оладиган кучлар борлиги бизни қувонтиради.

Туман ҳокими ёшларга мурожаат қилиб, бугун амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларининг барчаси ёшлар учунлигини, ёшлар ўз устида доимий ишлаб, ҳамиша юқори марраларни забт этишга интилишлари лозимлигини таъкидлади.

Учрашувда ёшлар ўзларини қийнаб келаётган муаммоли масалалар юзасидан туман ҳокимига мурожаат қилди. Ўз навбатида туман ҳокими мазкур масалалар тегишли масъуллар томонидан кўриб чиқилиб, натижалари ҳақида мурожаат эгаларига жавоб қайтарилишини таъкидлаб ўтди.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026