24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 11:44
Жамият 👁 292

“Огоҳлик− давр талаби” мавзусида йиғилиш ўтказилди

“Огоҳлик− давр талаби” мавзусида йиғилиш ўтказилди

9 август куни Амударё туманининг Хитой овули ҳудудида жойлашган 85-сонли умумтаълим мактаби биносида 2-сектор раҳбари, туман прокурори Азиз Рўзметов, 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Мухамметали Хожамуратов, Давлат хафвсизлик хизмати Амударё туман бўлими бошлиғи Санжар Назаров ҳамда 3-сектор ҳудудидаги 12 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспекторлари, фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни Хитой овул фуқаролар йиғини раиси Давлатбай Атажанов очиб берди ва йиғилганларни кун тартибидаги масала билан таништириб ўтди.

Шундан сўнг, Давлат хафвсизлик хизмати Амударё туман бўлими бошлиғи Санжар Назаров ҳудуддаги овул ва маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшларнинг турли бузғинчи ва ёт ғоялардан асрашда маҳаллаларда фаолият олиб бораётган профилактика инспекторлари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчилари ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб турувчи маҳалла раисларининг ўрни муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Шундан сўнг 3-сектор раҳбари − туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Мухамметали Хожамуратов жорий йилнинг 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бўлиб ўтган оммавий тартибсизликларнинг сабаби ва оқибатлари ҳақида гапириб, ёшларни тинчликнинг қадрига етиш, она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, бузғунчиликка, тартибсизликка чорловчи ахборот ҳуружларидан ҳимоя қилиш зарурлигини, ижтимоий тармоқларда тарқалган барча ахборотлар ҳам ишончли бўлавермаслигини таъкидлади. Қолаверса, ёшларнинг маънавий дунёқараши бой бўлса, ёт ғояларга эргашмасликлари ва ҳеч қандай куч уларни тўғри йўлдан адаштира олмаслигини айтиб ўтди.

Шунингдек йиғилишда ёшларимиз эришаётган ютуқлар, хусусан, Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган жамоамиз аъзоларининг эришган ютуқлари ҳамда “Ёш китобхон оила” танловининг Республика босқичи ғолиблари бўлган Ўринбоевлар оиласини мисол келтириб, барча ёшларни кўпроқ китоб ўқиш, билим олиш, касб-ҳунар эгаллашга ҳамда бўш вақтини мазунли ўтказишга даъват қилди.

Шундан сўнг 2-сектор раҳбари, туман прокурори Азиз Рўзметов йиғилганларни ёшларга оид янгиликлар, қабул қилинаётган қарорлар ва фармонлар билан таништириб ўтди. Янги ўқув йилидан магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари бюджетдан тўлаб берилиши, бакалаврда таълим олаётган қизларга 7 йилга фоизсиз кредитлар ажратилиши аёл-қизларга қаратилган катта эътибор ва имкониятнинг намунасидир.

 Қолаверса, Вазирлар маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, энди ёшлар 18 ёшдан эмас, 14 ёшга тўлгандан кейин “Ёшлар дафтари”га кириши мумкин.

Айтиш керакки, ёшлар учун яратилаётган бу каби имкониятлар уларнинг барча орзу-интилишларини руёбга чиқаришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Йиғилиш якунида 3-сектор ҳудудида хизмат вазифасини бажараётган профилактика инспекторлари, маҳалла раислари, ёшлар етакчиларига ёшлар билан ишлашнинг ўзига хос йўналишлари бўйича тушунтиришлар берилиб, муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026