03.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
03.11.2026, 13:59
Маданият 👁 439

Маданият уйида “Инжиқнинг муҳаббати” асари асосида саҳналаштирилган спектакль намойиш этилди

Маданият уйида “Инжиқнинг муҳаббати” асари асосида саҳналаштирилган спектакль намойиш этилди

Санъат ва маданият инсонни маънавий жиҳатдан бойитади, эзгулик сари етаклайди. Бунда, айниқса, театр санъатининг ўрни беқиёсдир. Тарбия ва маънавият ўчоғи бўлган театр ҳар бир инсонга, айниқса, болалар тарбиясида ҳаётий сабоқлар берувчи жонли восита ҳисобланади.

Театрдан маданий ҳордиқ чиқариш учунгина эмас, ундаги намойиш этиладиган спектаклларни томоша қилиб, инсон жамиятдаги воқеликларни, кечинмаларни теран англаши мумкин.

Дарвоқе, театр – халқ маънавиятини юксалтириш, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий тарбиялашда театрнинг ўрни катта ҳисобланади.

Бугунги кунда ёшларимизнинг театр санъатига бўлган эътибори ва қизиқишларини ошириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Эртамиз эгалари бўлган ёшлар театр томошалари орқали дунёқарашини, тасаввур оламини бойитади. Чунки, улар театрда спектакль қаҳрамонларини саҳнада жонли томошо қилиш орқали ўзларига маънавий озуқа олишади. Саҳналштирилган асарларнинг асосий мақсади ҳам томошабинларнинг, айниқса келажак авлоднинг маънавиятини бойитишдир.

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси ва Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида Амударё тумани маданият саройида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри ижодкорлари иштирокида ўтказилган тадбирда Кенгесбай Раҳманов қаламига мансуб комедия йўналишидаги “Инжиқнинг муҳаббати” асари асосида саҳналаштирилган спектакль намойиш этилди.

Спектакль Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходимлари ва режиссёрлар томонидан жуда моҳирона саҳналаштирилган. “Инжиқнинг муҳаббати” комедиясида ташқи муҳитдан узилиб қолган шахс образи орқали шу давр муҳити ёрқин ифодаланган. Бу образ қишлоқда яшовчи ёшларнинг инжиқ, уятчан бўлиб улғайиши оқибатда ўз тақдирини шахсан ўзи ҳал қила олмайдиган шахслар бўлиб вояга етиши юмор усулида тасвирлаб берилади. Қишлоқда ўсиб улғайган қаҳрамоннинг монологи берилган саҳнада унинг характери тўлақонли очилади. Унинг психологиясида вужудга келган орзу-истаклар ва виждон ўртасидаги қарама-қаршиликлар ички конфликтни юзага келтиради. Ушбу қарама-қаршилик қуршовида қолган қаҳрамон икки инсон орасидаги ахлоқий муносабатларга умуминсоний ахлоқий меъёрлар асосида фикр юритади.

Спектакль томошабинлар томонидан жуда илиқ кутиб олинди ҳамда унда роль ижро этган актёрлар ижроси ҳам барчага бирдек манзур бўлди. Томошабинлар асар мазмунидан келиб чиқиб ўзларига тегишли хулоса чиқариб, маънавий озуқа олдилар, десак адашмаймиз.

Актёртлар жамоаси томонидан маҳорат билан ижро этилган спектакль инсонни ўйлашга, мушоҳада юритишга ундайдиган чуқур мазмунга эгалиги билан томошабинлар, айниқса келажак эгалари бўлмиш ёшларнинг маънавиятига ижобий таъсирини ўтказди. Эзгулик, дўстлик каби инсоний фазилатлар улуғланган бундай спектакллар томошабинларни яхшиликка ундаши шубҳасиз.

Спектакль маданият саройига ташриф буюрган ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналарида катта таассуротлар қолдириб, қувонч ва маънавий озуқа улашди.

Севара ИСМОИЛОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026