14.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.10.2026, 12:35
Жамият 👁 490

ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТ – ФАРОВОН ҲАЁТ ГАРОВИ: ЖАЙҲУН ОВУЛИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТ – ФАРОВОН ҲАЁТ ГАРОВИ: ЖАЙҲУН ОВУЛИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугунги кунда глобал иқлим ўзгаришлари, табиий ресурсларнинг қисқариб бориши ва атроф-муҳитга инсон омили таъсирининг ортиши шароитида аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш долзарб вазифага айланмоқда. Она табиатни асраб-авайлаш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ҳар бир фуқаронинг нафақат бурчи, балки келажак авлод олдидаги масъулиятидир. Ана шу эзгу мақсад йўлида Амударё туманида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида амалга оширилаётган “Экологик маданият – соғлом келажак асоси” лойиҳаси доирасида аҳоли ўртасида тизимли тарғибот-тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Лойиҳа иш режасига мувофиқ, навбатдаги тарғибот тадбири жорий йилнинг 16 январь куни Амударё туманининг Жайҳун овул фуқаролар йиғини маъмурий биносида ташкил этилди. Унда ҳудуд фаоллари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этдилар. Тадбир Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги билан ҳамкорликда ўтказилгани унинг амалий аҳамиятини янада оширди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад — аҳоли орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш ҳамда ҳудудимизнинг бебаҳо бойлиги бўлган ўрмон ва тўқайзорларни асраш масалаларига жамоатчилик эътиборини кучайтиришдан иборат бўлди. Айниқса, дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолатларининг олдини олиш, яшил ҳудудларни сақлаб қолиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбир давомида мутахассислар томонидан иштирокчиларга табиий ресурсларни асрашнинг аҳамияти ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб берилди. Таъкидланганидек, дарахтларнинг кесилиши нафақат кислород манбаининг камайишига, балки тупроқ эрозияси, чанг бўронлари, иқлим ўзгариши каби салбий оқибатларга олиб келади. Бу эса, ўз навбатида, инсон саломатлиги ва қишлоқ хўжалигига ҳам жиддий таъсир кўрсатади.

Шунингдек, учрашувда энергия тежамкорлиги масаласи ҳам кун тартибидаги муҳим мавзулардан бири сифатида муҳокама қилинди. Мутахассислар электр энергиясини ишлаб чиқаришда катта ҳажмда табиий ресурслар — кўмир, газ ва сув сарфланишини таъкидлаб, ҳар бир хонадонда электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланиш табиатни асрашга қўшилган амалий ҳисса эканини тушунтирдилар. Аҳолига маиший шароитда замонавий энергия тежовчи технологиялардан, хусусан, LED ёритиш воситаларидан фойдаланишнинг иқтисодий ва экологик афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди ҳамда амалий ташаббус сифатида учрашув иштирокчиларига замонавий энерготежамкор LED лампочкалар бепул тарқатилди. Бу эса аҳолини энергия тежашга рағбатлантириш билан бирга, тадбирнинг амалий аҳамиятини янада оширди.

Таъкидлаш жоизки, бундай тадбирлар аҳолининг экологик онгини юксалтириш, “Табиат — умумий уйимиз” деган ғояни кенг жамоатчилик онгига сингдиришда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, соғлом атроф-муҳит — фаровон ҳаёт асоси, экологик маданият эса барқарор келажак гаровидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026