14.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.10.2026, 12:29
Маданият 👁 333

Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан байрам дастурхони ёзилди

Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан байрам дастурхони ёзилди

Ҳар бир миллатнинг руҳи, унинг асрий қадриятлари ва тарихи, энг аввало, маданияти ҳамда санъатида ўз аксини топади. Инсон маънавиятини юксалтириш, ёш авлод қалбида гўзалликка бўлган меҳрни уйғотишда маданият ўчоқларининг ўрни беқиёсдир. Давр билан ҳамнафас тарзда маданият ва санъатни янада ривожлантириш мақсадида Амударё тумани маданият бўлими томонидан ҳам кенг кўламли, таҳсинга сазовор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан ана шундай ўз касбининг фидойилари учун Амударё тумани ҳокимлиги ташаббуси билан байрам дастурхони ёзилди. Тадбирда ҳоким ўринбосари Нодирбек Камолов иштирок этиб, туман ҳокими Собир Хўжаметовнинг соҳа ходимларига байрам табригини ўқиб эшиттирди ва эсдалик совғаларини топширди.

Айтиш керакки, Амударё туман маданият бўлими тасарруфида бугунги кунда жами 7 та маданият маркази аҳолига маданий хизмат кўрсатиб келмоқда. Бу масканларнинг биттаси туман маданият маркази мақомига эга бўлса, қолган олтитаси ҳудудий маданият марказлари сифатида фаолият юритади. Мазкур маданият даргоҳларида жами 96 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Ходимларнинг 19 нафари олий, 14 нафари эса тугалланмаган олий маълумотга эга.

Бўлим тасарруфидаги 34-сонли туман маданият маркази 250 ўриндиқли муҳташам концерт залига эга бўлиб, у ерда маданият ва санъат йўналишидаги иккита тўгарак мунтазам фаолият юритади. Бундан ташқари, ушбу марказда учта машҳур халқ жамоаси – ашула ва рақс йўналишидаги “Учқун” халқ ансамбли, қадимий анъаналаримизни тараннум этувчи “Офарин” фольклор-этнографик халқ ансамбли ҳамда “Жайхун мўъжизаси” анъанавий саҳна цирк халқ ҳаваскорлик жамоаси аҳолига юқори савияда маданий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Ҳудудий марказларда ҳам жонли ижодий муҳит ҳукмрон. Жумладан, Бобур овули ҳудудида жойлашган 38-сонли, Бўз-ёп овулидаги 39-сонли, Уйшин маҳалласидаги 35-сонли, Чойкўл овулидаги 36-сонли, Қангли овулида жойлашган 37-сонли ва Қиличбой овулидаги 40-сонли маданият марказларда жами 19 та тўгараклар фаолият олиб бормоқда.

Ўз касбининг фидойилари бўлмиш маданият ва санъат ходимлари туманда умумхалқ байрамлари, муҳим саналар ва касб байрамлари муносабати билан ташкил қилинадиган тантаналар, ижодий учрашувлар, маданий кечалар ва концерт дастурларини юқори савияда ташкил қилиш орқали аҳолига сифатли маданий хизмат кўрсатиб келмоқдалар. Уларнинг бу меҳнатлари давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан ҳам муносиб рағбатлантириб келинмоқда. Соҳа ходимлари ва фахрийлар орасида Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими фахрий унвони, “Маданият ва санъат фидокори”, “Ватан фидойиси”, “Умид учқуни” каби кўкрак нишонилари соҳиб ва соҳибалари бор.

Маданият ва санъат соҳаси ривожи йўлида хизмат қилаётган бу инсонларнинг фидокорона меҳнати туман аҳолисининг маънавий оламини бойитишда, келажак авлодга гўзал қадриятларимизни безавол етказишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда ва келгусидаги юксак муваффақиятлар учун муҳим замин яратмоқда.

15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан ташкил қилинган байрам тадбири уларнинг меҳнатларини муносиб эътироф этиш йўлидаги навбатдаги қадам бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам қадрли маданият ва санъат ходимларига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, янги ижодий ютуқлар тилаб қоламиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026