23.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
23.09.2026, 00:12
Жамият 👁 350

Дўрманлик ёш китобхон оила Президент совғаси - Spark автомашинаси соҳиби бўлди

Дўрманлик ёш китобхон оила Президент совғаси - Spark автомашинаси соҳиби бўлди

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Амударё туманида ҳам беш босқичли “Беш ташаббус олимпиадаси” юқори савияда ташкил этилди. Олимпиада доирасида санъат, маданият, спорт соҳаларида кўплаб танловлар ҳамда мусобақалар ўтказилди.

Жумладан, “Ёш китобхон оила” танлови туманимиздаги барча ёш оилаларни китоб билан ошно бўлишга, маънавий дунёсини янада бойитиш учун бадиий адабиётлар мутолаа қилишга чорлади.

Қувонарлиси, туманимизнинг Дўрман овулида истиқомат қилувчи, туман Халқ таълими бўлимига қарашли 20-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилари Умиджон Ўринбоев ҳамда Муҳаббат Давлатовалар танловнинг маҳалла, сектор, туман босчиқларида ғолибликни қўлга киритиб, ҳудудий ва Республика босқичларида ҳам барча иштирокчилардан кўпроқ китоб мутолаа қилганликларини амалда намойиш қилдилар. Юртдошларимиз танловнинг мамлакат миқёсидаги босқичида ҳам мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб, “Ўзбекистоннинг ёш китобхон оиласи” дея эътироф этилди. Ғолиб оилага Президент совғаси – “Спарк’’ автомобили топширилди.

3 июнь куни Амударё туманида Ўринбоевлар оиласини тантанали равишда кутиб олиш маросими ташкил қилинди. Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, ҳоким ўринбосари Маҳмуд Шерметов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмаилов, овул фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ёш оилани нуфузли танловнинг мамлакат миқиёсидаги босқичида ғолиб бўлиб, Президент совғаси – “Спарк’’ автомобилини қўлга киритгани билан самимий қутлади. Туман ҳокими ўз сўзида китобнинг инсон камолотидаги ўрни ҳақида сўзлаб, оилавий китобхонлик фарзандлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди. Туман ҳокими Ўзбекистоннинг энг китобхон ёш оиласи туманимиздаги барча оилаларга намуна бўлишини таъкидлаб, танлов ғолибларига телевизор совға қилди.

Ўз навбатида Ўринбоевлар оиласи вакиллари ҳам туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлигига кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорчилик билдиришди.

Дарҳақиқат, танловда Республикамизнинг барча вилоятларидан ҳамда Тошкент шаҳридан саралаб олинган оилалар орасида мутлоқ ғолибликни қўлга киритган амударёлик ёш оила эришган ютуқлар барчани бирдек қувонтиради.

Айтиш керакки, бугунги кунда юртимизда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни китобхонликка қизиқтириш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга оширишда Президентимиз томонидан илгари сурилган “Беш муҳим ташаббус” алоҳида аҳамиятга эга.

“Беш муҳим ташаббус” доирасидаги тадбирларни янада жадаллаштириш ҳамда қамров даражасини кенгайтириш мақсадида ўтказилаётган олимпиадалар, кўрик-танловлар ёшларнинг маънавий ва маърифий дунёсини бойитишда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026