ЯНА 2 ТА ДАВЛАТ ХИЗМАТИ БЎЙИЧА МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТЛАР ТАСДИҚЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 7 июндаги 317-сонли қарори билан болаларни уларнинг соғлигига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.
Регламентга кўра, ариза берувчи ДХМга бевосита ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон мурожаат қилади. Ариза берувчиларнинг олий маълумотга, педагогика, ёшга оид психология ва физиология, болалар психиатрияси соҳаларида билимларга эгалигини тасдиқловчи диплом ёки сертификати бўлиши керак.
Сўровнома тўлдирилганидан сўнг, 7 иш кунида ўрганиб чиқилади. Ариза берувчини аккредитация қилиш тўғрисида қарор қабул қилингач, талабгор 1 кун ичида аккредитациядан ўтказилади. Эксперт аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳнома 5 йил муддатга берилади.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича регламентга кўра, ариза берувчи бунинг учун ДХМга бевосита ёки ЯИДХП орқали электрон мурожаат қилади. Сўровнома тўлдирилади ҳамда ваколатли орган, яъни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15 иш кунида ариза берувчини аттестацияга қўйиш ёки қўйилмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинади. Ваколатли орган аттестация гуруҳи шаклланишига қараб талабгорларни 5-10 та саволдан иборат оғзаки суҳбатдан иборат аттестациядан ўтказади.
Аттестацияда қатнашишдан четлаштирилган талабгор 6 ой давомида кейинги аттестацияларга қўйилмайди. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари ҳар 3 йилда аттестациядан ўтади.
Мазкур давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
С.Ҳайитбоев,
туман Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶