14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:25
Маданият 👁 711

ИҚТИДОРЛИ СОЗАНДА

ИҚТИДОРЛИ СОЗАНДА

Соз ва мусиқа сеҳрига мафтун бўлмайдиган инсон бўлмаса керак. Аждодларимиз маънавий ҳаётининг маҳсули бўлган мусиқа санъати, унинг сеҳрли олами ҳар кимни ҳам ўзига тортади.
Санъат соҳасини танлаган, яқиндан бери туман Маданият бўлимидаги мусиқа тўгарагига раҳбарлик қилиб, ўқувчи-ёшларга қашқар рубобини чалишни ўргатиб келаётган Илёсбек Ўринбоев ёш бўлишига қарамасдан кўплаб шогирдлар орттиришга улгурди. Ўзининг олийгоҳда ўрганган билимларини сидқидилдан кичик ҳаваскорларга ўргатиб келаётган бу иқтидорли йигит тез фурсатда ҳам устозлари ва ҳамкасбларининг, ҳам тобора сафи ортаётган шогирдларининг меҳрини қозонишга улгурди.
Илёсбек 1996 йилда Тош ёп овулидаги намунали оилалардан бири бўлган Илҳом ака Худоёров ва Роҳатой опа Юсуповалар хонадонида дунёга келди. Бу хонадон аъзоларининг санъатга меҳри бўлакча бўлгани сабабли у ҳам соз чалишга кичиклигидан қизиқди. Отаси Илҳом ака тумандаги 4-сонли МТТда мусиқа ўқитувчиси бўлганлиги сабабли Илёсбекнинг иқтидорини ривожлантиришга эътибор қаратиб, мусиқа асбобларини чалишни ўрганишига шароит яратди. Овулдаги 5-сонли мактабга 2003 йилда 1-синфга қадам қўйган Илёсбек мусиқа дарсларини алоҳида диққат билан кузатар, устози берган билимларни қунт билан ўрганарди. Айниқса, мактабда ўтказиладиган байрам тадбирларида иштирок этиб, бирорта қўшиқ куйлаш унинг жону-дили эди.
Мактабдаги мусиқа фани ўқитувчиси тавсияси, қолаверса, Илёсбекнинг ўзининг тобора ортаётган қизиқиши сабабли уни тумандаги мусиқа мактабидаги тўгаракларга қатнаб, қашқар рубоб чалишни мукаммал ўргана бошлади. Бу билан чекланиб қолмасдан, машғулотлар давомида санъат, мусиқа сирларини ҳам чуқурроқ билиб олишга интилди. Турли тадбирларда ўзининг иқтидорини намоён этиб, эътиборга тушган ёш ҳаваскор 2012 йилда умумтаълим мактабини тугатганидан сўнг, Нукус маданият ва санъат коллежининг халқ чолғулари бўлимида таҳсил олди ва 2015 йилда қашқар рубоб мутахассислигини  тугатди.
Илёсбек 2017-21 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида фольклор-этнография йўналишида ўқиб таҳсил олди. У талабалик даврида ҳам тиришқоқлиги, интилувчанлиги билан устозларининг олқишига сазовор бўлди, самимийлиги, эътиборлилиги билан дўстларининг қалбидан жой олди. Дарслардаги билим билан чекланиб қолмасдан, ўзи мустақил изланиб ўрганишдан эринмайдиган Илёсбек атрофдагиларга билганларини ўргатишдан асло чарчамади. Айниқса, қорақалпоқ миллий чолғуси бўлган аламуйнақ дуторини чалишга жуда қизиқди ва ўрганиб, фольклор қўшиқларини шу соз жўрлигида куйлашни энг севимли машғулотига айлантирди.
 Бугунги кунда туман Маданият бўлимидаги фаолияти давомида ҳам қисқа фурсат ичида намунали хулқи ва тиришқоқлиги билан жамоа орасида обрў-эътибор топишга эришди. Айни пайтда Илёсбек нафақат туманда, балки Республика миқёсида ўтказилаётган  байрам  тадбирларда, танловларда ҳам фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Зиммасига юклатилган вазифаларни бекаму-кўст  бажариб,  фидойилик билан  меҳнат  қилмоқда.
Оилада Илёсбекнинг укалари Анвар, Сардорлар ҳам отаси Илҳом ака ва акасининг изидан бориб, санъат йўналишига ихлос қўйишган. Улар ишдан бўш вақтларида уйдаги пианино ва бошқа мусиқа асбобларида турли куйларни чалишни машқ қилишади. Қариндош, қўни-қўшниларнинг туй-ҳашамларида ширали овозда қўшиқ айтиб, барчани хушнуд этишади.
Иқтидорли созанда Илёсбек қашқар рубобини қўлига олиб, мақом куйларини маромига келтириб чалганида давраларга файз киради. Ҳар қандай тингловчи у чалган мусиқани, куйлаган қўшиқни мароқ билан тинглайди. Туман Маданият бўлимидаги бу энг ёш мураббий ҳаваскорларга миллий чолғу асбобларини чалишни, санъатни қадрлашни ўргатиш, уларнинг иқтидорларини ривожлантириш билан бирга, ўзи ҳам ўзбек эстрадаси йўналишида ижод қилиб, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшишни эзгу мақсадига айлантирган. Ҳозирда у мана шу ниятини амалга ошириш йўлида сидқидилдан ҳаракат қилмоқда.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019