24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 13:11
Жамият 👁 315

“Бир нуроний – ўн ёшга масъул” кўрик танлови бўлиб ўтди

“Бир нуроний – ўн ёшга масъул” кўрик танлови бўлиб ўтди

Мамлакатимизда кекса авлод вакилларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Катта ҳаётий тажрибага эга отахон ва онахонларимиз “Бир нуроний – ўн нафар ёшга масъул” тамойили асосида ўзи истиқомат қилаётган маҳаллада иш юритиб, тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз ёшларга бириктирилиб, уларнинг муаммоларини бевосита ҳал этишга ёрдам бериб келмоқда. Шу орқали нуронийларимиз ёшларни Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, мамлакатда оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбияланишига ва жамиятда ўз ўрнини топишига ҳисса қўшмоқда.

Ана шундай фидойи нуронийлар иштирокида мамлакатимиз бўйлаб “Бир нуроний ­­– ўн ёшга масъул” шиори остида кўрик-танловлар ўтказилмоқда. Жорий йил 18 июнь куни Амударё тумани Маданият маркази биносида мазкур кўрик-танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловнинг асосий мақсади ҳар бир маҳаллаларда “Бир нуроний – ўн ёшга масъул” лойиҳаси асосида ёшларга бириктирилган нуронийларни жамият ҳаётига фаол жалб қилиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшларимиз тарбиясида кекса авлод вакиллларининг тажрибасидан фойдаланиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ажрим ёқасида турган ёш оилалар ўртасида барқарор муҳитни вужудга келтириш борасида амалга оширилаётган ишларни тарғиб қилиш ва ижросини таъминлашда фаол иштирок этаётган ижтимоий фаол нуронийларни рағбатлантириш ҳисобланади.

Танловнинг туман босқичи Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси “Нуроний” жамғармаси, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ўтказилди.

Танловда иштирокчилар 3 та шарт, яъни таништирув, “Ёшлар – бизнинг келажагимиз” мавзусида иштирокчилар амалга оширган ишлар юзасидан ҳайъат аъзоларига ёзма маълумот ва фотоалбом шаклида тақдимот қилиш ҳамда ўзига бириктирилган уюшмаган, тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож бўлган ёшлар билан амалга оширган ишлари ва эришган натижаларини, шунингдек, ёшларнинг муаммоларига ечим топгани ва ажрим ёқасида турган оилаларни яраштиргани бўйича факт ва мисоллар тақдимоти орқали ўзаро беллашдилар.

Танловнинг якуний натижаларига кўра энг юқори бал тўплаган Бобур номли овулнинг фаоли Муротбой Собуров фахрли 1-ўринни қўлга киритди ва ташкилий қўмита томонидан 3 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Шунингдек, 2-ўринни қиличбойлик иштирокчи Амина Юсупова қўлга киритиб, 2 миллион сўм билан, 3-ўринни қўлга киритган Беруний номли маҳалла фаоли Шукуржон Хўжамуратова эса 1 миллин сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Бундан ташқари, 3 нафар иштирокчилар, жумладан, Бўз солма маҳалласидан ташриф буюрган иштирокчи Саломат Мадаминова, Намуна маҳалласи фаоли Фарҳод Авезов ва Дурунки маҳалласидан келган фаол нуроний Давлатбой Ўразовларнинг ҳар бири фаол иштирки учун ташкилий-қўмита томонидан 500 минг сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири маслаҳатчиси, Қорақалпоғистон Республикаси “Нуроний” жамғармаси раиси ва танловнинг ташкилий-қўмитаси раиси Турсунбой Абдижаббаров ғолиблар ва совриндорларни табриклаб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритган Бобур номли овулнинг фаол нуронийси Муротбой Сабуровга омад тилади ва барча иштирокчиларга ўз миннатдорлигини билдириб ўтди.

Танлов якунида тадбир иштикорчилари ва томашабинларига “Тўлқинжон” кафесида ош берилди.

Севара ИСМОИЛОВА, ҚДУ талабаси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026