24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 13:12
Жамият 👁 253

АДАБИЙ КЕЧА ЎТКАЗИЛДИ

АДАБИЙ КЕЧА ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда халқимиз маънавиятини юксалтириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятлар руҳида камол топтиришда бадиий адабиётнинг ўрни, таъсири  ва аҳамиятини янада ошириш, уларнинг равнақига ҳисса қўшиш ҳамда ёш шоир ёзувчиларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш борасида кўплаб амалий тадбирлар ўтказилмоқда.

Туманда фаолият юритаётган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан бу борада олиб борилиши лозим бўлган ишлар режаси тайёрланган. Ташкилот томонидан турли мавзуларда 12 маротаба мактабларда, 18 маротаба овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида давра суҳбатлари ўтказиш кўзда тутилмоқда. 6 маротаба мактаб ўқувчилари ўртасида иншолар танловлари ўтказилиб ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.

Кенг омма орасида ўтказилаётган “Оилада фарзанд тарбиясининг аҳамияти, ёшларни зарарли иллатлар ва турли ахлоқсизликлардан ҳимоя қилишда ота-оналар ва маҳалланинг ўрни”, “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни китобхонликка жалб қилиш орқали  гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, турли ахлоқсизликлардан ҳимоя қилиш”, “Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини кенг тарғиб қилиш, уларни гиёҳвандлик, ичкиликбозлик ва турли ахлоқсизликлардан ҳимоя қилиш” мавзуларидаги суҳбатлар барчада  катта қизиқиш уйғотмоқда.

Ташкилот аъзолари томонидан ёшлар, мактаб ўқувчилари орасида ижодий учрашувларнинг ўтказилиб турилиши ёш ижодкорларнинг ижодий салоҳиятини оширишга яқиндан ёрдам бермоқда. Туманимизда яшаб ижод қилаётган ижодкорларнинг ҳаётий тажрибалари, ижодий маҳоратларини ўрганиш ёшларнинг ижодига ўзининг ижобий таъсирини ўтказмоқда. Бугунги кунга келиб бир неча китобларнинг муаллифига айланган Саъдулла Хўжаниёзов, Турсунбой Абдуллаев, Аҳмад Нафасов, Робия Йўлдошева, Шомурод Хўжанов, Зулфия Оллаёроваларнинг ижоди кўпчилик ёшларга ўрнак бўлмоқда.

Навбатдаги ёш ижодкорлар билан учрашув туман Халқ таълими бўлимига қарашли 28-сонли мактабда бўлиб ўтди. Ижодий учрашувни мактаб директори Баҳодир Собиров кириш сўзи билан очиб берди. Учрашув меҳмони, “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотнинг раиси Ўрозали Рейимов ёш ижодкорларни тумандаги ижодий жараён, ёш ижодкорларга яратилаётган кенг имкониятлар билан таништирди.

“Илк парвозим”, “Меҳр” номли шеърий тўпламлар муаллифи, 35-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Барно Самандарова ўзининг айни кунлардаги  ижодий фаолияти билан барчани таништириб ўтди ва янги шеърларидан ўқиб берди.

Мактабдаги ижодий тўгараклар фаолияти ҳақида сўз юритилди. Мактаб ўқувчилари ижросида баҳри-байт айтишуви ўтказилди. Бугунги кунда ўзларининг жажжи шеърлари билан туманимизда танилиб улгурган ушбу мактабнинг 9-синф ўқувчиси Аброрбек Гулмирзаев, 5-синф ўқувчиси Гулшода Баҳодировалар ўзларининг янги ёзган шеърларидан ўқиб бердилар.

Ижодий кечанинг асосий қатнашувчилари мактабнинг битирувчилари бўлганлиги учун улар ўзларининг келажакдаги орзу-умидлари билан ўртоқлашдилар. Мактаб ўқитувчилари, ижодий кеча меҳмонлари томонидан битирувчи ёшларга улкан умид ва ютуқлар, омадлар билдирилди.

Ана шундай ижодий учрашувларни тез-тез ўтказиб туришга келишиб олинди.

Ўрозали Реимов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026