13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 02:00
Жамият 👁 2,785

Қурбон ҳайитининг савобли амаллари

Қурбон ҳайитининг савобли амаллари

Аллоҳга беадад шукурлар бўлсинки, мамлакатимиз Президенти Фармонига мувофиқ Рамазон ва Қурбон ҳайитларининг байрам қилиниши ва дам олиш куни қилиб белгиланиши бу қутлуғ кунларнинг обрўсини янада зиёда қилди. Натижада бу байрамлар катта шодиёна ва тантана билан нишонланмоқда. Қурбон ҳайитида қурбонлик  қилиш молиявий ибодат бўлиб, Қуръони карим ва Суннат билан собитдир.

Аллоҳ таоло марҳамат қилиб, "Биз барча (ўтган) умматларга Аллоҳ берган чорва молларини сўйиш олдидан унинг номини зикр қилиш учун қурбонлик қилишларини буюрганмиз. Бас, (барчаларингизнинг) илоҳингиз бир Илоҳ. Бас, унгагина бўйсунингиз ва (эй Муҳаммад) итоат қилувчиларга хушхабар беринг” ("Ҳаж” сураси 34-оят).

Ийдни ҳайит номози ўқиб бўлингач, қурбонлик сўйиш билан бошланади. Кимки етарли миқдорда пул маблағига эга бўлмаса, қурбонлик вожиб эмас.

Ҳадисда Расуллоҳ (с.а.в) "Қурбонлик қилиш чиройли амаллардандир. У бандани дунёда бало-қазодан, охиратда офатдан озод қилади. Ҳайит номозини ўқиб, қурбонлик сўйган мўминлар менинг умматларимдир” деган. Қурбонлик 3 кунгача сўйилиши мумкин. Қурбонлик сўйишда қурбонлик қилувчилар барчаси қатнашишлари мустаҳабдир. Қурбонлик қилишга 5 яшар туя, 2 яшар сигир, 1 яшар қўй ёки эчки суйиш мумкин. Туя ва сигир 7 киши номидан сўйилиши ва гўшти чамалаб эмас, килолаб ўлчаб тақсимланиши керак.

Қурбонликнинг учдан бирини садақа қилиши, учдан бирини оила аъзоларига едириши, учдан бирини кейин ейишга олиб қўйиши мумкин. Қурбонлик терисини сотиш, қассобга бериш мумкин эмас, фақирларга ёки умумхалқ фойдаланувига бериш яхшидир. Қурбон ҳайитида қиладиган энг муҳим вазифамиз меҳрга ташна инсонларга байрам хурсандчилиги ва хушнуд кайфият улашиш, беморларни йўқлаб, соғайишини тилаш, аразлашганларни яраштириш, дийдорлашиш, байрам билан қутлаш, меҳрибонлик ва саҳоват кўрсатиш, қилган гуноҳ ва хатоларига тавба-тазарру қилиш, яхши амаллар қилиш, қабристонларни зиёрат қилиш, осмонимиз тинчлиги, турмушимиз осойишталигининг барқарор бўлмоғини тилашдир. Бундай саодатли кунларга етказгани учун Аллоҳга шукроналар келтиришимиз ва унинг амр-арконларини сидқидилдан бажаришимиз лозим.

Мустақиллигимиз шарофати билан яратилган эмин-эркинлик туфайли бу йил ҳам Қурбон ҳайитини зўр шодиёна ва тантана билан ўтказиш бахтига эришдик. Илоҳим, барча юртдошларимизга қурбон ҳайити муборак бўлгай!

Аҳмад МАДРАҲИМОВ,

"Нўғай Эшон бобо” масжиди мутаваллиси.

(Фото - http://religions.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026