13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 02:09
Жамият 👁 476

ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ: УЛАР ЭРК ВА АДОЛАТ УЧУН КУРАШГАН ҲАЗРАТИ ИНСОН ЭДИЛАР

ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ: УЛАР ЭРК ВА АДОЛАТ УЧУН КУРАШГАН ҲАЗРАТИ ИНСОН ЭДИЛАР

Миллатлар – шунчаки оддий оломон ёки оддий халқлар эмас, улар ҲАЗРАТИ ИНСОНЛАРДИР. ҲАЗРАТИ ИНСОН – у табиатнинг энг олий мўъжизаси, гўзалликни, эзгуликни, бахтни тўлақонли ҳис қилиш қудратига эгалиги учун ҳам буюк ҲАЗРАТ! Дўстликнинг, тинчлик ва тотувликнинг қадр-қимматини улуғлаб, бошига кўтаргувчи ҳам фақат Удир. Шунинг учун ҳам жадид боболаримиз юз йиллар давомида Марказий Осиё минтақасида яшовчи барча миллатларни ягона халқ сифатида, ягона Ватан – мулки Турон фарзандлари бўлиб яшашга даъват этиб келишган. Ана шу даъваткор руҳдаги хатти-ҳаракатлари туфайли мус­табид тузумнинг қатағон сиёсати қурбонларига айланишган.

Марказий Осиё ҳудудида мустабид тузум томонидан миллий чегараланиш сиёсати олиб борилган 1924 йил нафақат минтақа халқлари ўртасида айирмачиликка, балки ягона халқ сифатидаги бирликка, аҳиллик ва тотувлик туйғуларининг емирилишига сабабчи бирдан-бир ғаразли омил бўлди. Натижада минтақа халқлари советлар қатағон сиёсатидан энг кўп жабр кўрдилар. Минг-минг афсус ва надоматлар бўлсинки, бу жабрдийдаларнинг деярли барчаси оқни қорадан ажрата оладиган билимдон, тадбиркор, элим, юртим, деган миллат фидойилари, мустақиллик учун кураш майдонига кирган яловбардорлар — ҲАЗРАТИ ИНСОНЛАР эдилар... 

МАЪЛУМОТ УЧУН: 1937 йилнинг июль ойидан 1938 йилнинг ноябрь ойигача совет империяси ҳудудидан 1,5 млндан зиёд одам қамалган, 700минг киши отиб ўлдирилган. Тарихда “Катта террор” номини олган малъун қонли сиёсат туфайли биргина Ўзбекистонда 1937 йилнинг 10 августидан 1938 йилнинг 1 январигача, 5 ой давомида 10700 нафар киши қамоққа ташланган. Улардан 3613 киши отишга ҳукм қилинган ва бу қонли ҳукм шу куниёқ адо этилган. 7087 нафар миллатнинг асл фарзандлари эса 8 йилдан 10 йилгача бўлган муддатларга қамалган. Қамалганларнинг аксарият қисми олис Сибир ўрмонларида очлик, хўрлик ва қаҳратон совуқ туфайли ўзга юртлар тупроғида жон бердилар.

Таъбир жоиз бўлса, қатағон қурбонлари – беайб қамалган ҲАЗРАТИ ИНСОНлар – халқимизнинг ЭРК ва АДОЛАТ йўлидаги бемаврид қирқилган қанотлари эдилар.

Мен узоқ йиллардан бери Амударё туманининг турли ҳудудларида яшаган ва мустабид совет тузумининг қатағон сиёсати қурбони бўлган инсонлар ҳақида изланишлар олиб бораётган оддий ижодкор сифатида билганим шуки, энг аввал ақлли ва билимдон инсонлар отувга ҳукм қилинган.

Биргина 1938 йилнинг 10 февраль санасида фақат Манғит туманининг ўзидан илм-у маърифатли, ишбилармон ва тадбиркор бўлган 30 нафарга яқин инсонлар ўлим жазосига ҳукм этилиб, бу қонли ҳукм шу куннинг ўзида ижро этилган.
Улар орасида дўрманлик тадбиркор Дўсиммат Матниёзов, манғитлик маърифатпарвар зиёли, рус, форс, араб тилларининг билимдони, Хива хонининг муҳрдори Матниёз муфти Юсуф ўғли, жумуртовлик (ҳозирги Бобур номли қишлоқ) Бобоохун (асл исми Муҳаммад охун) Салимов, дўрманлик Амат Юсупов, Раимжон Эрниёз ўғли,..., яна 13 нафар холимбеглик билимдон, тадбиркор инсонлар бор эдилар. Кўкрагига қатағон тўппончаси тиралиб, нари борса 25-30, 40 ёшида отилиб кетган бу каби қатағон қурбонларининг биридан кейинчалик “халқ душманининг фарзанди” деган тамға билан яшашга маҳкум, умри азоблар гирдобида кечган авлодлар қолса, аксариятидан фақат аччиқ, армонли хотиралар қолди.
Улар том маънода ҲАЗРАТИ ИНСОНлар эдилар ва яшашга, ўзлари туғилиб-ўсган заминни гуллаб-яшнатишга қодир бўлган Ватаннинг ҳақиқий жонкуярлари – азамат ўғлонлари эдилар. Уларнинг тирик қолиши собиқ совет тузумининг маккор сиёсати учун хавф саналарди ва Марказий Осиё минтақасини социализм ғоя­лари асосида бошқаришга жиддий тўсиқ эди. Қолаверса, ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, қорақалпоқ ва минтақадаги бошқа этник озчиликларнинг яхлит бир маконда аҳил-иноқ яшаши советлар учун хавф туғдиришидан ташқари, тил-у дини бир, анъана ва қадриятлари минг йилликларга бориб тақаладиган, эт билан тирноқ каби аҳил халқларнинг жипслиги кейинчалик жуда катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин, деган қўрқув бор эди. Ана шу қўрқув боис, Марказий Осиё маккор совет тузуми томонидан парчаланиб ташланди, бу билан ҳам қониқмай, энг ақлли, билимдон, ватанпарвар, халқпарвар инсонлар қатағонга гирифтор бўлдилар.

Ўзбекистон ана шу парчаланган Марказий Осиёнинг кучли бир бўлаги эди. Мустақиллик – халқимиз учун оппоқ, ойдин йўллар очди, наинки халқ, балки бу заминда яшовчи барча миллат ва элатларнинг, ҳар бир инсоннинг қадр-қимматини жойига қўйди! Тили, дини таъқиқлар исканжасида қолиб, сўзламоққа чоғланган лаблари қулфланган, эрк ва адолат истаб қўйилган қадамлари, парвозга шайланган қанотлари қирқилган халқ закоси юксакларга кўтарилди.
Айниқса, 2024 йил 19 июлдаги “Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида”ги Президент Қарори халқимиз қалбидаги оғриқли чандиқларга ҳақиқий малҳам бўлди.

Қатағон қурбонларининг руҳлари мангу макон топган оммавий қабрлар жойлашган ҳудудлар ободонлаштирилиб, халқ учун муқаддас зиёратгоҳларга айлантирилди. Миллат фарзандларининг қаҳрамонона ҳаёти ва фао­лияти ҳақида бадиий асарлар чоп этилиб, ҳужжатли фильмлар тас­вирга олинди.

Бир вақтлар: “Эй улуғ Турон, Арслонлар ўлкаси! Сенга не бўлди? Эй, Чингизларнинг, Темурларнинг, Ўғузларнинг,... шонли бешик­лари! Қани у чиқдиғинг юксак ўринлар?!...” деб баралла ҳай­қирган Абду­рауф Фитрат бобомизнинг орзуси ушалди – наинки Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда ҳақиқий Арслонлар уйғонди! Қатағон қурбонлари бўлган мард-у майдон инсонларнинг номлари оқланди. Уларнинг эзгу орзуларини рўёбга чиқариш сари ишонч ва дадиллик билан қадам қўйишга даъваткор чақириқ сифатида ҳар бир инсонга маънавий куч бағишлади.

Бугунги Давлатбошиларининг узоқни кўзлаб олиб бораётган сиё­сатларининг мазмун-моҳияти ҳам жадид боболаримизнинг орзулари, “Темурларнинг, Ўғузларнинг шонли бешиклари”ни асраш, ягона халқ, ягона Ватан сифатидаги улуғ мақом билан Марказий Осиё минтақасида тенглик, тинчлик, тотувлик ва абадий дўстлик қўрғонини бунёд этишдир.

Моҳиятан олиб қарайдиган бўлсак, сиёсий қатағон қурбонлари бўлган ота-боболаримизнинг мустақиллик, эрк ва адолат йўлидаги хатти-ҳаракатлари ҳам айнан ана шу мақсадлар йўлидаги курашлардан иборат эди ва бу ички ҳамда ташқи таъсирлар натижасида маҳв этилиб, Истиқлол фидойиларини дор остига олиб борганди.

Назаримда, собиқ советлар тузу­мининг қатағон сиёсати бу билан тугамади. Иккинчи жаҳон урушида тенгсиз қаҳрамонликлар кўрсатган жафокаш халқ бошига яна маломатлар, бўҳтонлар ёғилди. “Пахта иши” деб “қама-қама”лар бошланган алғов-далғовли йилларда яна юзлаб миллат фидойилари қатағонга учради.

Минг шукурки, мустақиллик туфайли халқ чеккан азоб-уқубатлар ортда қолди. Халқимиз бугун ўз фидойи фарзандларини юксак эҳтиром билан хотирлаб, уларнинг тенгсиз матонат ва жасоратлари ҳақида ифтихор билан сўзлайдилар.
Ҳар йили 31 август санасида Тошкент шаҳридаги шаҳидлар хотираси мажмуасини зиёрат қиладилар, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги қатағон қурбонларининг номлари битилган рамзий хотира китоблари қошида тиз чўкиб, Қуръон оятларидан тиловатлар ўқиб, халқлар мустақиллиги учун жон фидо этган Ватан фарзандларини эҳтиром билан ёдга оладилар. Чунки биз бугунги авлод эрки, озодлиги ва тинчлиги, бахт-саодати йўлида қурбон бўлган ҲАЗРАТИ ИНСОНларни унутишга ҳаққимиз йўқ! 

Робия Йўлдошева.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026