24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 14:26
Жамият 👁 394

1-июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб байрам тадбири ўтказилди

1-июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб байрам тадбири ўтказилди

Мавзуга оид фотогалерея

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, болалар бу дунё, бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажонлар мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғочларга ўхшашади.

Ҳар йили бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланиб келинади. Ушбу байрамда келажагимиз эгалари учун турли концертлар, кўргазмалар, сайиллар, спорт мусобақалари ва турли хил тадбирлар ўтказилади. Истироҳат боғлари эса болаларнинг табассумлари билан гўёки мўъжизалар дунёсига айланади.

1 июнь куни Амударё туманининг Манғит шаҳридаги маданият ва истироҳат боғи ҳам болалар кулгуси билан янада нурафшон бўлди. Истироҳат боғида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб катта байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб туман ҳокими Султонбой Йўлдашев тадбирга йиғилган барча болажонларни байрам шодиёнаси билан самимий қутлаб, уларнинг келгусидаги ўқиш ва ишларида улкан зафарлар тилади. Шунингдек, болаларнинг комил инсон бўлиб вояга етишлари учун мамлакатимизда яратилган барча шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Айтиш керакки, бугун юртимизда эртанги кун эгаларининг баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун барча имкониятлар мавжуд. Уларнинг бепул таълим олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш ва бошқа ҳуқуқлари Қонун билан кафолатлаб қўйилган.

Тадбир давомида турли мусобақа ва беллашуварда қатнашиб, юқори натижаларга эришган болажонларнинг ютуқлари эътироф этилиб, эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Байрам совғалари, шаънига билдирилган илиқ сўз ва тилаклар болажонларнинг дилида катта тассурот ва ёрқин из қолдирди. Болажонларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик уларни янада янги марралар ва зафарлар сари ундади.

Тадбир туман Маданият бўлими санъаткорлари, мактаблар, мактабгача таълим муассасаларининг рақс дасталари ижросида бахтли болалик, озод ва обод Ватанимизни тараннум қилувчи куй-қўшиқлар ва рақслар билан давом этди. Ўз тенгдошлари томонидан маҳорат билан ижро этилан куй-қўшиқлар, рақслар ва саҳна кўринишларини болалар мароқ билан томоша қилишди.

Дарҳақиқат, ота-она учун дунёда болажонлар кулгуси ва шодлигидан азиз неъмат йўқ. Тиниқ нигоҳи ва бийрон тили билан оламдаги жамики ажойиботларни ўрганишга, мушоҳада қилишга уринаётган болакайнинг нурли чеҳрасига боққан ҳар қандай инсон ҳаёт ташвишларини унутади. Фарзандининг саодатли ва бахтиёр дамларини кўриб яшаш ҳар бир инсон умрининг асосий мазмунидир.

Яна бир бора юртимиздаги барча болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан самимий табриклаймиз! Сиз – Ватанимизнинг келажаги, эртанги кунимиз эгаларисиз. Шундай экан, илм-фан, касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаб, келажак сари дадил қадам ташланг! Буюк боболаримизга муносиб издош, эл-юртимизга камарбаста авлод, ота-онангиз орзу қилган фарзанд бўлиб вояга етинг, азиз болажонлар!

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026