24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 14:47
Жамият 👁 424

Маҳалладаги хотин-қизлар фаолиятини самарали ташкил этишга бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди

Маҳалладаги хотин-қизлар фаолиятини самарали ташкил этишга бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан республикамизнинг ҳар бир шаҳар ва қишлоқларида шунингдек, улардаги ҳар бир овул ва маҳаллаларда Хотин-қизлар фаоли лавозими жорий этилган эди.

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Амударё туманидаги 49 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларига ҳам хотин-қизлар фаоллари тайинланди.

Хотин-қизлар фаоллари хотин-қизларни оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий муҳитини ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга оширади.

Амударё туманида хотин-қизлар фаоллари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ўқув семинарлари ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари учун эҳтиёжманд оиланинг ижтимоий ҳимояси ва маҳаллада ижтимоий хизматларни юритиш ишларини ташкил қилиш мақсадида 23 майдан 27 майга қадар 5 кунлик ўқув-семинар ўтказилмоқда.

 24 май куни Аниқ фанларга ихтисослаштирилган иқтидорли болалар мактабида бошланган ўқув семинарининг иккинчи кунида туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова юқоридаги масалалар бўйича хотин-қизлар фаолларига тушунтиришлар берди.

Семинарда туманда фаолият юритаётган корхона ва ташкилот мутасаддилари иштирок этиб, хотин-қизлар фаолларига иш фаолиятлари давомида зарур бўладиган барча назарий ва амалий билимларини беришди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, эндигина иш фаолиятини бошлаган хотин-қизлар фаоллари ўзларининг бор билим ва тажрибалари билан ҳаракат қилиб, маҳалладошлари эътирофига сазовор бўлишмоқда.

Жумладан, 2-сектор ҳудудидаги хотин-қизлар фаоллари томонидан 11 минг 854 хонадонда истиқомат қилувчи 33 минг 498 нафар хотин-қизларни хатловдан ўтказиш тўлиқ якунланди. Ундан ташқари, 29 минг 995 нафар хотин-қизлар ҳақидаги маълумотлар махсус дастурга киритилди.

2-сектор раҳбарияти ҳуддаги хотин-қизлар фаоллари билан сaмарали тарзда ҳамкорлик олиб бормоқда. Шунингдек ўз иш фаолиятини намунали тарзда ташкил қилган фаоллар сектор раҳбарияти томонидан муносиб равишда тақдирланмоқда.

Туман прокурори, 2-сектор раҳбари Азиз Рўзметов 24 май куни сектор ҳудудидаги маҳаллаларнинг хотин-қизлар фаоллари билан учрашиб, хатлов тадбирларида фаол иштирок этган Хизр эли, Бўзсолма, Қиличбой ва бошқада овул ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар фаолларига ташаккурнома эълон қилиб, биринчилар қаторида бўлган 3 нафар хотин-қизлар фаолларига қимматбахо совғалар топширди ва уларнинг келгусидаги иш фаолиятига омадлар тилади.

Ишонамизки, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ишларига муносиб ҳисса қўшадилар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026