ЖУМУРОВУЛ МАҲАЛЛАСИДАГИ НУРОНИЙЛАРНИ ЎҚУВЧИЛАР БАЙРАМ БИЛАН ТАБРИКЛАШДИ
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Жумур овул маҳалласида яшовчи ёши улуғ қариялар хонадонига 45-сонли мактаб ўқувчилари ҳам ташриф буюриб, нуронийларни байрам билан табриклашди.
Шу овулда яшовчи Карим ота Ибрагимов 1936 йилда туғилган бўлиб, ҳозир 86 ёшда. Бибижон момо Собирова эса 1930 йил туғилган бўлиб, айни пайтда 92 ёшга кирган. Ўқувчилар улар билан учрашиб, уруш йилларидаги хотираларини, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган ўгит ва насиҳатларни тинглашди. Нуронийлар ҳозирги кунларга шукроналар айтиб, ўқувчи-ёшларга яхши тилаклар, фойдали маслаҳатлар бердилар. Кўпроқ китоб ўқишни, ота-оналарнинг гапини икки қилмаслик, тўғри бўлиш, ҳамма нарсанинг қадрига етишни маслаҳат қилишди.
Ўқувчилар юқори кайфиятда, катта таассуротлар билан уйларига қайтишди.
Эътибор Шукуриллаева, 45-мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶