24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 14:27
Жамият 👁 278

КЎЗИ ОЖИЗЛАР ЖАМИЯТИ ТАШКИЛ ТОПГАНИГА 90 ЙИЛ ТЎЛДИ

КЎЗИ ОЖИЗЛАР ЖАМИЯТИ ТАШКИЛ ТОПГАНИГА 90 ЙИЛ ТЎЛДИ

Амударё туманида Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ташкил топганининг 90 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди.

Манғит шаҳридаги “Ўзбегим” ресторанида ўтказилган ушбу тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдошев, Қорақалпоғистон Республикаси кўзи ожизлар жамияти ҳамда Амударё тумани кўзи ожизлар жамияти масъуллари, аъзолари иштирок этишди. Тадбирда туман ҳокими ва бошқалар сўзга чиқиб, 90 йиллик юбилей билан жамиятнинг барча аъзоларини табриклади.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ташкил топганига бу йил 90 йил тўлади. Кўзи ожиз ногиронларни фойдали меҳнатга жалб этиш, уларнинг билимларини ошириб, ўрта ва олий маълумотга эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида ташкил қилинган ушбу жамиятнинг устави 1932 йилда қабул қилинган эди. Қорақалпоғистон Республикаси кўзи ожизлар жамиятига қарашли Амударё тумани кўзи ожизлар жамияти эса 1937 йилда ҳудуддаги саводсизликни тугатиш ва кўзи ожизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.

Ўша даврларда туманда кўзи ожиз ногиронлар сони 20-22 нафардан иборат бўлган. Кўзи ожиз ногиронлар чит, пайпоқ тўқиш ва бошқа ҳунармандлик ишларига ҳам жалб қилинган. 1960 йилларга келиб ушбу жамият бошлиғи Йўлдош Матмуродов ҳамда Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Назир Раҳимовнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ўз биносига эга бўлган.

1963 йилнинг биринчи мартида шу бинода Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг Хўжайли ўқув ишлаб чиқариш корхонасига қарашли Манғит шохобчаси иш бошлаган. Бунда дастлаб бозор учун хўжалик сеткаси ва қамишдан чит тўқиш ишлари давом эттирилган.

Шундан сўнг, 1972 йилнинг август ойида Кўзи ожизлар махсус кутубхонаси ташкил қилинган. Санамжон Мадраҳимова унга кутубхоначи қилиб тайинланган. Ҳозирги кунда ушбу кутубхона бадиий ва илмий китоблар билан таминланиб, китобсеварларга хизмат кўрсатиб келинмоқда. Бундай шарт-шароитлар кўзи ожиз ногиронларнинг билим олишида, ҳунар эгаллашида яқиндан ёрдам бериб, муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбир давомида жамиятнинг туман бўлими масъуллари томонидан сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритилди. Шунингдек, масъуллар юртимиздаги кўзи ожиз ногиронлар жамиятда ўз ўрнини топиши учун уларга бўлган эътибор ошиб бораётгани хусусида алоҳида тўхталиб, уларнинг кундалик ҳаётини мазмунли ўтказиш мақсадида турли хилдаги тадбирлар ўтказилаётганини, бу саъй-ҳаракатлар инсон қадрини улуғлаш, юртдошларимизда инсонийлик туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилаётганини мамнуният билан айтиб ўтдилар.

Туманда ҳам кўзи ожиз ногиронларга бўлган эътиборни янада кучайтириш мақсадида ҳар йили тадбирлар ўтказилиб келинаётгани, тадбирларда ҳар томонлама фаол қатнашган кўзи ожиз ногиронлар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланиб келинаётгани, бу ногиронлиги бор инсонларда ўзларига бўлган ишонч, касб-ҳунар ўрганишга интилишлари ортишида туртки бўлаётгани таъкидланди.

Шу йил кўзи ожизлар жамиятининг 90 йиллиги муносабати билан туманимиздаги 16-сонли мактабда шахмат-шашка бўйича ўтказилган мусобақада жамият аъзоси Ибрагим Султонов фахрли биринчи ўринни олгани, у 1983 йилдан бошлаб, то шу кунгача Республика миқёсидаги мусобақаларда қатнашиб, туманимиз спорт шарафини ҳимоя қилиб келаётгани ва бошқа қатор ютуқлар эътироф этилди.

Тадбирда жамият аъзоларига масъуллар томонидан совғалар берилди ва туман Маданият бўлими томонидан мусиқий дастур намойиш этилиб, барчага хуш кайфият улашилди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026