21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 05:31
Жамият 👁 388

ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАРКАЗЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАРКАЗЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

Ҳозирги кунда тумандаги Юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан 12 та давлат органлари ва ташкилотларнинг туман бўлинмаларига юридик хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Ўтган 6 ой давомида мураккаб ҳуқуқий муаммоларни коллегиал тарзда ҳал қилиш, тезкор ва сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатиш тизими яратилди. Ташкилот юристларини иш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш ҳолатларига барҳам берилди. Қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказишнинг янги бўғини ишга тушди. Давлат органларининг 550 мингдан ортиқ буйруқ ва 150 мингдан ортиқ шартномалар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, 7 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағлари ундирилиши юзасидан даъволар қаноатлантирилди.

Яқинда Президентимизнинг “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Янги қабул қилинган қарорга мувофиқ, 2022 йил  1 августдан бошлаб, босқичма-босқич Марказлар томонидан юридик хизмати мавжуд бўлмаган давлат ташкилотларининг айримларига юридик хизмат кўрсатилиши белгиланмоқда.

Булар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Қишлоқ хўжалиги, Туризм ва маданий мерос, Спортни ривожлантириш, Оила ва хотин-қизлар каби бўлимлардир. Шунингдек, Давлат солиқ инспекцияси, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Давлат умумий ўрта таълим мактаблари, Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, Давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларига ҳам хизмат кўрсатиш белгиланди.

Бунда, умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларни “E-huquqshunos” электрон тизимига улаш ва хизмат кўрсатиш бепул асосда амалга оширилади.

Бундан ташқари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигига 2022 йил 1 майга қадар “E-huquqshunos” электрон тизимида иш юритиш бўйича техник ва ҳуқуқий саволларга жавоб берилишини таъминлайдиган “Call-markaz”ни ташкил этиш топширилмоқда.

Қарорнинг қабул қилиниши юридик хизмати мавжуд бўлмаган туман (шаҳар) даражасидаги давлат ташкилотларининг фаолиятида қонунийлик ва қонун устуворлигини янада мустаҳкамлаш ҳамда қоғозбозлик ва коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга хизмат қилади. Шу билан бирга, юридик хизмат жорий этиладиган 19 132 та ташкилотда “E-huquqshunos” электрон тизимига уланиши ва шу орқали юридик ёрдам кўрсатиш орқали 1 йил давомида ўртача 10 млн. донага яқин қоғоз ёки 580 млн. сўм тежалишига эришилади.

Ундан ташқари, 770 мингдан ортиқ ходимларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлиги оширилишига эришилиб, ўз вақтида ва малакали юридик хизмат кўрсатиш имкони пайдо бўлади. Шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини бир хилда амалга оширилади. Юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар иш юритуви рақамлаштирилади, аҳолига ва давлат органлари ходимларига қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказишнинг янги бўғини яратилди. Меҳнатга оид ва бошқа ҳужжатларни орқа сана билан қабул қилишнинг ёки буйруқлар кечиктириб қабул қилишнинг олдини олинади.  Хўжалик шартномалари лойиҳаларини давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилиши таъминланади.

Ҳозирги кунда тумандаги Юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан 12 та давлат органлари ва ташкилотларнинг туман бўлинмаларига юридик хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Ўтган 6 ой давомида мураккаб ҳуқуқий муаммоларни коллегиал тарзда ҳал қилиш, тезкор ва сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатиш тизими яратилди. Ташкилот юристларини иш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш ҳолатларига барҳам берилди. Қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказишнинг янги бўғини ишга тушди. Давлат органларининг 550 мингдан ортиқ буйруқ ва 150 мингдан ортиқ шартномалар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, 7 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағлари ундирилиши юзасидан даъволар қаноатлантирилди.

Яқинда Президентимизнинг “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Янги қабул қилинган қарорга мувофиқ, 2022 йил  1 августдан бошлаб, босқичма-босқич Марказлар томонидан юридик хизмати мавжуд бўлмаган давлат ташкилотларининг айримларига юридик хизмат кўрсатилиши белгиланмоқда.

Булар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Қишлоқ хўжалиги, Туризм ва маданий мерос, Спортни ривожлантириш, Оила ва хотин-қизлар каби бўлимлардир. Шунингдек, Давлат солиқ инспекцияси, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Давлат умумий ўрта таълим мактаблари, Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, Давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларига ҳам хизмат кўрсатиш белгиланди.

Бунда, умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларни “E-huquqshunos” электрон тизимига улаш ва хизмат кўрсатиш бепул асосда амалга оширилади.
Бундан ташқари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигига 2022 йил 1 майга қадар “E-huquqshunos” электрон тизимида иш юритиш бўйича техник ва ҳуқуқий саволларга жавоб берилишини таъминлайдиган “Call-markaz”ни ташкил этиш топширилмоқда.Қарорнинг қабул қилиниши юридик хизмати мавжуд бўлмаган туман (шаҳар) даражасидаги давлат ташкилотларининг фаолиятида қонунийлик ва қонун устуворлигини янада мустаҳкамлаш ҳамда қоғозбозлик ва коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга хизмат қилади. Шу билан бирга, юридик хизмат жорий этиладиган 19 132 та ташкилотда “Э-ҳуқуқшунос” электрон тизимига уланиши ва шу орқали юридик ёрдам кўрсатиш орқали 1 йил давомида ўртача 10 млн. донага яқин қоғоз ёки 580 млн. сўм тежалишига эришилади.
Ундан ташқари, 770 мингдан ортиқ ходимларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлиги оширилишига эришилиб, ўз вақтида ва малакали юридик хизмат кўрсатиш имкони пайдо бўлади. Шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини бир хилда амалга оширилади. Юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар иш юритуви рақамлаштирилади, аҳолига ва давлат органлари ходимларига қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказишнинг янги бўғини яратилди. Меҳнатга оид ва бошқа ҳужжатларни орқа сана билан қабул қилишнинг ёки буйруқлар кечиктириб қабул қилишнинг олдини олинади.  Хўжалик шартномалари лойиҳаларини давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилиши таъминланади.

Саид Султанов, туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026