Ёз соз ўтди
Умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ёзги таътилини мазмунли ўтказиш, уларни спортга кенгроқ жалб қилиш мақсадида ҳар йили "Ёз - 2014” спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда. Жорий йил "Ёз - 2014” спорт мусобақаларининг туман босқичи баскетбол, волейбол, футбол, қўл тўпи, стол тенниси, енгил атлетика, кураш, белбоғли кураш, дзю-до, шахмат ва шашка турлари бўйича ўтказилди. Уларда 7372 нафар ўқувчи ёшлар иштирок этишган бўлса, уларнинг 3680 нафарини қиз болалар ташкил қилади.
Нукус шаҳрида "Ёз - 2014” спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуд босқичидаспортнинг футбол туридан 38-сонли умумтаълим мактаби жамоаси иштирок қилиб, фахрли иккинчи ўринни эгалладилар. Шу куни спортнинг стол тенниси тури бўйича иштирок қилган 16-сонли мактаб ўқувчиси Фахриддин Ражабов ҳамда Манғит қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Шавкат Матёқубов, Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Моҳира Имомқуловалар фахрли биринчи ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон Республикаси финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Хўжайли шаҳрида бўлиб ўтган "Ёз - 2014” спорт мусобақаларининг шашка ва шахмат турлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуд биринчиликларида, шашка бўйича фахрли биринчи ўринни эгаллаган 40-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Садоқат Раҳимова, 56-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Сарвиноз Болтабоева, шахмат бўйича фахрли биринчи ўринни эгаллаган 8-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчиси Камола Қадамбоевалар Нукус шаҳрида ўтказиладиган "Ёз - 2014” спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси финал босқичида муваффақиятли қатнашдилар.
Рустам Абдуллаев.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶