МАКТАБНИНГ ИҚТИДОРЛИ ҚИЗЛАРИ
Туманимиз мактабларида таълим –тарбия олаётган ўқувчи ёшлар орасида мусиқа ва санъатга қобилиятли ёшлар кўп. Педагог ходимлар уларнинг иқтидорини ривожлантириш мақсадида дарсдан ташқари машғулотларга ҳам жалб қилиб, миллий маданиятимиз дурдоналарини чуқур сингдиришга интилмоқдалар.
Туманимизнинг чекка ҳудудида жойлашган 49 сонли мактабда ўзбек, қорақалпоқлардан ташқари туркман миллатига мансуб ўқувчилар ҳам анча, орасида иқтидорлилари ҳам кўп. Улар мусиқа дарсидан олган билимларини қўшимча машғулотларда ривожлантириб, туркман халқи миллий ашула ва рақсларини қунт билан ўрганишади, миллий урф –одатлари, анъаналари акс эттирилган саҳна кўринишларини тайёрлашади.
Туманимизда ўтказиб келинаётган турли байрам, сайлларда ижро этган томошалари барчада улкан таассуротлар қолдирмоқда. Хусусан, шу йил 12 апрель куни Манғит шаҳридаги Хотира майдонида “Ёшлар - нуронийлар нигоҳида” деб номланган авлодлар учрашувида мактаб ўқувчилар устозлари Гулистон Қаландарова, Нигора Йўлдошева, Қизилгул Айтбоевалар кўмагида тайёрлаган қиз узатиш ва келин салом каби одатларни намойиш қилишиб, барчанинг эътиборига сазовор бўлдилар.
Гулноза НОРИММАТОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶