12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:26
Фан ва таълим 👁 324

59-сонли мактабнинг янги биноси: ёшлар учун замонавий имкониятлар ва инклюзив таълим муҳити

59-сонли мактабнинг янги биноси: ёшлар учун замонавий имкониятлар ва инклюзив таълим муҳити

Сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодга сифатли таълим-тарбия бериш ҳамда уларнинг ҳар томонлама баркамол шахс бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ушбу эзгу ишларнинг амалий ифодаси сифатида Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли Чойкўл овули ҳудудида жойлашган 59-сонли умумий ўрта таълим мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фахриддин Юсупов, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуродов, таълим соҳаси фаоллари, мактаб жамоаси ва маҳалла аҳли вакиллари иштирок этди.

Давлатимиз томонидан таълим соҳаси инфратузилмасини яхшилаш мақсадида ажратилган маблағлар доирасида пудратчи ташкилот — “Амударё хизмат кўрсатиш маркази” МЧЖ томонидан кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Мазкур йирик лойиҳани амалга ошириш учун давлат томонидан жами 4 млрд. 687 млн. сўм маблағ йўналтирилди. Натижада 180 ўқувчи ўрнига мўлжалланган қўшимча ўқув биноси ҳамда ўқувчиларнинг жисмоний чиниқиши, соғлом турмуш тарзини шакллантириши учун хизмат қиладиган 12×24 метр ўлчамдаги замонавий спорт зали биноси сифатли қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Бино 2 қаватдан иборат бўлиб, махсус лифт билан таъминланган. Бу мамлакатимизда инклюзив таълимни ривожлантириш, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ва жисмоний имконияти чекланган болаларнинг бошқа тенгдошлари қаторида ҳеч қандай тўсиқларсиз, тенг ҳуқуқли асосда таълим олишларини таъминлашга қаратилган юксак эътиборнинг яққол намунасидир.

Таълим жараёни самарадорлигини белгиловчи муҳим омиллардан яна бири — бу ўқув биносидаги микроиқлим ва қулайликдир. Шу боисдан, бинонинг иситиш тизимига илғор, инновацион технологиялар жалб қилинган. Хусусан, янги бинони иситиш тизими замонавий chiller–fankoil ускуналари асосида ташкил этилган. Ушбу марказлашган ва юқори технологик тизим хоналарда нафақат қиш мавсумида иссиқликни, балки йил давомида меъёрий ҳароратни барқарор сақлаш имконини беради. Шунингдек, иситиш радиаторлари термостатик ҳарорат созлагичлари билан жиҳозланган, ҳар бир хонада ҳароратни алоҳида тартибга солиш имконияти мавжуд.

Таълим муассасасида бугунги кунда 155 нафар ўқувчи таълим-тарбия олиб келмоқда. Уларга ўз касбининг фидойиси бўлган, замонавий педагогик технологияларни ўзлаштирган 28 нафар малакали педагог илм-фан сирларини ўргатмоқда. Янги ўқув биносининг фойдаланишга топширилиши педагогларга ҳар бир ўқувчи билан индивидуал ишлашиш, уларнинг иқтидорини эрта аниқлаш ва рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратади.

Чойкўл овули ҳудудида бунёд этилган 59-сонли мактабнинг мазкур қўшимча ўқув биноси ва спорт мажмуаси нафақат мактаб ўқувчилари ва педагоглар жамоаси, балки маҳалла аҳолиси учун ҳам муҳим ижтимоий объектлардан бирига айланди.

Ёшларимизнинг бундай замонавий, шинам, хавфсиз ва барча қулайликларга, шу жумладан инклюзив таълим воситаларига эга масканларда таълим-тарбия олиши, келажакда юртимиз равнақига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшадиган, юксак маънавиятли, чуқур билимли ва жисмонан баркамол кадрлар бўлиб етишиб чиқишининг мустаҳкам кафолати бўлиб хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026