АМУДАРЁЛИК МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ХОДИМИ «ЭНГ ЯХШИ ҚЎРИҚЛАШ ХОДИМИ» КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ МИНТАҚАВИЙ БОСҚИЧИ ҒОЛИБИ БЎЛДИ
Шу йил 9 апрель куни Нукус шаҳрида Миллий гвардия Қўриқлаш Бош бошқармасининг ҳудудий қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркиби ўртасида «Энг яхши қўриқлаш ходими» кўрик-танловининг минтақавий босқичи ўтказилди. Унда Навоий, Бухоро, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармалари ходимлари иштирок этдилар. Танловда иштирокчилар 3000 метрга ва 100 метрга югуриш, турникда тортилиш ҳамда АК-74 автоматдан ўқ отиш каби шартлар бўйича ўзаро куч синашдилар.
Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган танловда Амударё тумани Қўриқлаш бўлимининг сафдор ходими Фарид Жумабаев иштирок этиб, минтақавий босқичи ғолиби бўлди. Ғолиб бўлган амударёлик Фарид Жумабоевга кўрик-танловнинг Тошкентда бўлиб ўтадиган Республика босқичида иштирок этиш йўлланма берилди.
Э.Юсупов, туман Қўриқлаш бўлими гуруҳ командири, лейтенант.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶