СУД РАИСИ ИШТИРОКИДАГИ ДАВРА СУҲБАТИДА ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ТУШУНТИРИЛДИ
Ҳуқуқий онг ва саводхонликни ошириш, қонунчиликдаги янгилик ва ўзгаришлар мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида АТБ Агробанкнинг туман филиали ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Шу йил 7 апрель куни АТБ Агробанк туман филиали биносида бўлиб ўтган мазкур тадбирда Жиноят ишлари бўйича туман суди масъуллари, филиал бошқарувчиси К.Айтбаев ҳамда банк ходимлари иштирок этдилар. Тадбирда суди раиси Ж.Ўразбаев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш жинояти тавсифини тушунтириб, туманимизда банк соҳасида бир қанча жиноятлар содир қилинганлиги, бунинг оқибатида давлат ва жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилганлигини, айбланувчиларга нисбатан озодликда маҳрум қилиш жазолари қўлланилганини айтиб ўтди.
Бундан ташқари, АТБ Агробанк туман филиали ходимларига Президентимизнинг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, “Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастури”и кабиларда кўрсатилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш, коррупциянинг давлат ва жамият тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири эканлиги кабилар тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.
Йиғилиш сўнгида тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган бошқа саволларга ҳам жавоблар олдилар.
Ж.Ўразбаев, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶