Жамият
👁 218
САЙЁР ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛМОҚДА
Аҳолининг оғири енгил, узоғини яқин қилишни ўз олдига мақсад қилган Давлат хизматлари маркази ҳар бир ҳудудда фуқаролар билан учрашиб, уларга зарур бўлган давлат хизматларини кўрсатишни йўлга қўйган.
Шу амалиётни мунтазам амалга оширган ҳолда тумандаги Бўстон маҳалласида бўлиб, ҳудудда истиқомат қилувчи 40 дан ортиқ фуқароларга сайёр давлат хизматларини кўрсатилди. Уларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари, бино-иншоотлар учун ер участкаларини e-auksion.uz электрон тизими орқали олиш бўйича тушунчалар берилди.
Сайёр давлат хизматларидан фойдаланган фуқаролар Марказ ходимларига миннатдорчилик билдирдилар.

А.Турсунбоев, ДХМ катта мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶