12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:54
Маданият 👁 374

МУСИҚА ВА САНЪАТ МАКТАБИДА УСТОЗ САНЪАТКОР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

МУСИҚА ВА САНЪАТ МАКТАБИДА УСТОЗ САНЪАТКОР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Санъат одамларнинг эстетик талабларини қондириш билан бирга, ўз тараққиётининг турли даврларида жамият аъзоларини ақлий ва ҳиссий жиҳатдан ривожлантириш воситаси бўлиб келган. Санъат одамларнинг моддий ва маънавий фаолиятидаги билими, тажрибаси, маҳорати ва қобилиятини намоён этувчи бадиий ижодиёт маҳсулидир.

Инсон зоти борки, мусиқа ва санъат асарларидан баҳра олади, гоҳ сокин, гоҳ жўшқин, гоҳ дардли куй-қўшиқларни тинглаб, ором олади, дунёни, ўзини, ўзлигини англашга, тириклик, ҳаёт мазмун-моҳиятини теранроқ англашга интилаверади. Шу баробарида элга манзур қўшиқлар ижро этган санъаткорларга ҳурмат-эътибори ортаверади.

Туманимизда санъат соҳасида ўзига хос мактаб яратган, ёшларнинг севимли мураббийси, дилга яқин қўшиқлари билан нафақат туманда, ҳатто мамлакатимизда, хорижда ҳам ўз ижроси билан тингловчилар қалбини забт этган Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Гулмурза Нурматов ҳам ана шундай ҳофизларнинг бири десак, адашмаган бўламиз.

У узоқ йиллар тумандаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида директор, туман Маданият бўлими мудири лавозимларида сидқидилдан меҳнат қилди. Ўзининг ижрочилик маҳорати, ижодкорлиги билан, санъатга фидойилиги билан шогирдларининг юксак ҳурмат-эътиборини қозонган Гулмурза Нурматов бу йил ҳаётининг табаррук саксонинчи баҳорини қарши олди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 29 мартида туман Болалар мусиқа ва санъат мактабида отахон ҳофиз билан мактаб ўқувчиларининг учрашуви бўлиб ўтди. Туман маданият бўлими, мактаб раҳбарияти ҳамкорлигида ташкил этилган кечага ўқувчилар, ўқитувчилар, Гулмурза Нурматовнинг санъат соҳасида фаолият юритаётган шогирдлари иштирок этдилар.

Тадбирни туман Маданият бўлими ходими, сухандон Ойбек Бегимов бошқариб борди. Сўзга чиққан туман Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Йўлдош Абдалов устоз санъаткорни 80 йиллик юбилейи билан қизғин қутлди. Устознинг босиб ўтган ҳаёт ва ижодий йўли, сермаҳсул фаолияти ҳақида берилган маълумотлар ўқувчиларда катта таассуротлар қолдирди.

Гулмирза Нурматов ҳам санъат йўлини танлаган ёшларни машаққатлардан чўчимай, ижодий баркамоллик сари дадил интилишга, халқимизга манзур бўладиган куй-қўшиқлар яратиб, маромига етказиб ижро этишга даъват этди. Ўз навбатида умтоз ижодкор ўзига кўрсатилаётган ҳурмат-эътибор учун Болалар мусиқа ва санъат мактаби раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.

Тадбирда иштирок этган мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари Гулмурза Нурматовга ижодий фаолиятига доир ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, батафсил жавоблар олдилар.

Тадбир сўнгида Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ижросида концерт дастури намойиш этилди. Болалигидан Усмон Аҳмедов, Назир Раҳимов, Ражаббой Бобожонов каби санъат дарғалари назарига тушиб, улардан улкан сабоқлар олиб, бирга ижод қилган устоз ижодкор бугун табаррук ёшга етди. Ёшлигидан элимизнинг суюкли санъаткорлари билан саҳналарда бирга концерт дастурларда қатнашиб, уларнинг санъатидан, эл хизмати йўлидаги фидойиликларидан ўрнак олиб келган Гулмирза Нурматов ҳаёти давомида устозларининг йўлини шараф билан давом эттирди. Саксон ёшида ҳам овозидаги жўшқинлик, куйлаш иштиёқи сўнмаган устоз санъаткорнинг ҳаётидан, фаолиятидан барча ибрат олса арзийди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026