24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 15:45
Жамият 👁 402

"Оқ олтин"да Наврўз байрами кенг нишонланди

"Оқ олтин"да Наврўз байрами кенг нишонланди

Айни кунларда ўлкамизнинг ҳар гўшасида кўклам шукуҳи кезмоқда. Халқимиз қадимий ва навқирон Наврўз айёмини нишонламоқда. Наврўз – янги кун эканлигини, мусулмон халқлари учун янги кун – янги йил бошланишини ҳисобга оладиган бўлсак, бу сана бизнинг энг соғиниб кутадиган айёмимиз эканлиги яна бир бор исботини топади. Баҳорнинг гўзал ва севимли Наврўз байрами халқимизнинг ҳар бир гўшасида, ҳар бир хонадонида ўзгача тароват бахш этмоқда.

Ҳамма жойда Наврўзга бағишланган тадбирлар, байрам сайиллари давом этмоқда. Туманимиздаги Оқ олтин овулининг “Жийдали қулон” маҳалласи фуқаролари ўзларининг меҳнатсеварлиги, аҳилилиги, бир-бирларига меҳрибонлиги билан алоҳида ажралиб туради. Бу маҳаллада ҳар бир байрам, тўй, маданий-тадбирлар тартибли, ихчам, шодиёна руҳда ўтказилиши билан таҳсинларга лойиқ бўлиб келмоқда.

Бу элатда катталар иззатда, ёшлар хизматда бўлиб, байрам тадбирлари уюшқоқлик билан ташкил этилади. Бу йилги Наврўз байрами муносабати билан ҳудуддаги 71-сонли мактаб биноси олдида ўтказилган байрам тадбири ҳам сўзимизнинг яққол исботидир.

Бу йилги байрамга ҳам пухта тайёргарликлар кўрилди. Кўча ва хиёбонлар тозаланди, ариқ, зовурлар қазилиб, йўллар текисланди, мевали ва манзарали дарахтларга байрамона шакл берилди. Ҳар бир хонадон обод ва озода бўлиш борасида бир-бирларига намуна бўлишди.

Байрам олдидан халқимизнинг миллий ва севимли таоми сумалак тайёрланди. Байрам дастурхонини элатнинг қўли гул қиз-келинчаклари томонидан тайёрланган миллий таомлар безади.

Байрам тадбирида маҳалланинг меҳнат фахрийлари, кекса отахон-у онахонлари, турли касб эгалари, таклиф қилинган меҳмонлар жамул-жам бўлдилар.

Тадбирни маҳалла фаоли Янгибой Шукуруллаев кириш сўзи билан очиб, барчани қутлуғ айём билан муборакбод қилди, ишларида омад, мустаҳкам сиҳат-саломатлик тилади.

71-сонли мактаб директори Руслан Камоловнинг табрик сўзидан кейин мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилар жамоаси ҳамда маҳалла фидойи ёшларининг иштирокидаги концерт дастури, қизиқарли ўйин томошалари бошланиб кетди.

71-сонли мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Рабиға Тўраева, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Муҳаббат Мадатовалар томонидан тайёрланган байрам дастури, унда ижро этилган куй-қўшиқлар барча байрам иштирокчиларига бирдек манзур бўлди.

Байрам дастурини 11-синф ўқувчиларидан Умида Матниёзова, Диёрбек Оймурадовларнинг  моҳирона бошқариб боришлари байрамга янада файз қўшди. Байрам тантанасида Оқ олтин фуқаролар йиғини раиси Рахим Ўрозбоев ҳам иштирок  этди ва маҳалла аҳлини қутлуғ айём билан қизғин муборакбод этди.

Байрам тадбирида “қўли ширин келинчак” мавзусида беллашув ўтказилди. Унда маҳалланинг ёш келинлари томонидан тайёрланган миллий таомлар кўргазмаси намойиш қилинди. Беллашув ғолиблари ва қатнашчилари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Маҳалла ёшлари нафақат билим олишда, балки ҳарбий машқларда, спорт ўйинларида ҳам анча уддабурон эканлигини иштирокчилар олдида намойиш қилдилар. 9-синф ўқувчилари томонидан бажарилган мураккаб ҳарбий машқ ўйинлари барчани лол қолдирди. Бу ҳаракатлар эса ўз ўрнида маҳаллада Ватанимизга содиқ ҳарбий посбонлар етишиб келаётганидан дарак бериб турибди. Ўқувчиларнинг ўктам ва чаққон ҳаракатлари томошабинларнинг зўр олқишларига сазовор бўлди.

Байрам тадбири маҳалладошлар кўнглига олам-олам қувонч бахш этди. Тинч юртга байрамлар ярашади деган сўзлар яна бир бор ўз исботини топди.

Маҳалла аҳли бир-бирларига энг аъло кунларни, яхши кайфиятни тилаган ҳолда бу байрамни улкан кўтаринки руҳда нишонладилар.

Ўрозали РЕЙИМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026