24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 16:50
Жамият 👁 287

Масъуллар Чойкўл овулида ҳоким ёрдамчиси томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Масъуллар Чойкўл овулида ҳоким ёрдамчиси томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромади ва турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар кўлами ниҳоятда кенгаймоқда.

Хусусан, Амударё туманида ҳам муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган қонун ҳужжатлари доирасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, бу борада маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиларининг хизматлари алоҳида эътиборга лойиқ.

Яқинда Амударё туманининг Чойкўл овул фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, ҳамда бандлиги таъминланган аҳоли билан суҳбатлашиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши депутати, Чойкўл овул фуқаролар йиғини раиси Яхшимурод Ахмедов, Xалқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири Мансур Ўразбoев, Ўзбекистон-либерал демократик партияси туман Кенгаши аппарат раҳбари Мадамин Казаковлар иштирок этишди.

Масъуллар дастлаб, Чойкўл овулининг ҳоким ёрдамчиси Рустам Раҳимовнинг ташаббуси билан имтиёзли кредит эвазига мотокультиваторлар олиб берилган 4 нафар фуқаролар билан суҳбатлашишди.

Учрашув давомида фуқаролардан Ҳурсанд Эркаев, Мадрим Камолов, Илҳом Абдуллаев, Ғулом Дўстчановлар ушбу техника воситаси орқали маҳалладошларига беминнат хизмат кўрсатибгина қолмасдан, қўшимча даромад манбаига ҳам эга бўлаётганлигидан мамнун эканлигини билдиришди.

Шундан сўнг, масъуллар овул ҳудудидаги Қорақипчоқ аҳоли пунктига ташриф буюришди. Ташриф давомида ўз томорқасида иссиқхона бунёд этиб, маҳалладошларини ҳавфсиз ва арзон полиз махсулотлари билан таъминлашни ният қилган Маҳмуд Норбоев, Рустам Бобожановлар билан суҳбатлашиб иссиқхонани янада кенгайтириш бўйича ўз тавсия ва таклифларини беришди.

Бундан ташқари масъуллар, Нўғай Эшон аҳоли пунктида истиқомат қилувчи чорвачиликнинг етакчи соҳаларидан бири − қорамолчилик билан шуғулланиб, туманимиз аҳолисини гўшт, сут маҳсулотлари билан таъминлаётган Отабек Файзуллаевнинг хонадонида бўлишди.

Масъуллар Президентимиз томонидан қабул қилинган “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритиб, тадбиркорга ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар бердилар.

Отабек Файзуллаев бугунги кунда 50 бош наслли қорамоллар боқиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш билан бирга маҳалладошларининг бандлиги таъминланишига ҳам ҳисса қўшмоқда.

Мамлакатимизда тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқароларга кенг имкониятлар яратиб берилган. Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан ушбу имкониятлар доирасида кўплаб фуқароларнинг бандлиги таъминланишига эришилмоқда.

Мухтасар айтганда туманда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилаётган эътибор ўз навбатида аҳоли бандлигини таъминлашга, ишлаб чиқариш салоҳиятини юксалтиришга, пировардида мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда. 

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026