12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:28
Иқтисодиёт 👁 5,057

Кўчмас мулк ҳамиша ҳимояда

Кўчмас мулк ҳамиша ҳимояда

Мамлакатимизда аҳолининг ер ва мулкка бўлган ҳуқуқини муҳофаза қилиш, бу борада қонун устуворлигини таъминлаш бўйича қатор амалий ишлар қилинмоқда. Ер кадастри ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат томонидан рўйхатдан ўтказиш тизимини яхшилаш, соҳани янада такомиллаштириш борасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда. Ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ тартиботлар сонини ва муддатларини қисқартириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган ушбу қарор билан "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги ҳамда "Туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомлар тасдиқланди.

"Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига, бинолар ва иншоотларга (шу жумладан, ер ости иншоотларига), кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларини, шунингдек ипотекани ҳамда бинолар ва иншоотлар, ер участкаларига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни, ахборот-коммуникация технологияларини қўллаб, "бир ойна” тамойили бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.

Низомга мувофиқ, кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши, шунингдек улар билан боғлиқ битимлар давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.

Айтиш керакки,юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлари ушбу ҳуқуқлар мазкур Низомга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейингина кучга киради. Бирор юридик ёки жисмоний шахс томонидан фойдаланилаётган ер участкаси, бино ёки иншоотлар, агар уларга эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса, мазкур жисмоний ёки юридик шахсга тегишли эмас, деб ҳисобланади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш - юридик ва жисмоний шахсларнинг, жумладан, битимлар асосида юзага келадиган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларининг вужудга келганлигини, бошқа шахсга ўтганлигини, чекланишини (юкланишини), бекор бўлишини тан оладиган ҳамда тасдиқлайдиган ҳуқуқий ҳаракатдир.

Юридик ва жисмоний шахсларга қонун ҳужжатларида назарга тутилган кадастр ва рўйхатга олиш хизматларини тўлиқ ҳажмда кўрсатиш учун ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси таркибида «бир ойна» бўлими ташкил этилади.

Юридик ва жисмоний шахслар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат рўйхатидан ўтказувчи органга ўзларининг танловларига кўра, телекоммуникация каналлари бўйича электрон ҳужжат кўринишида мурожаат қилишга ҳақлидирлар.

Ариза электрон рақамли имзони қўллаган ҳолда расмийлаштирилади ва зарурий ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали ва ахборот ресурси орқали электрон шаклда жўнатилади.

Ҳозирда туман "Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонасида ҳам юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари "Бир ойна” тамойили бўйича амалга оширилмоқда.

Илгари фуқароларнинг ер участкаси ва биноларга бўлган эгалик ҳуқуқини давлат реестридан ўтказиш алоҳида юритилиб, бу кўп вақт талаб қилар, турли ҳужжатлар тайёрлашга тўғри келарди. Эндиликда тадбиркорларга қулай бўлиши учун бу жараёнлар ихчамлаштирилди. "Ер кадастри китобини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида мулкка бўлган ҳуқуқни давлат томонидан рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилди.

Жорий йилнинг 8 ойи давомида Амударё тумани "Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси томонидан жами 767 та тадбиркорлик субъектларининг мулклари тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди. Шунингдек, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли жойлардаги тиббиёт муассасаларининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари якунига етказилиш арафасида.

Корхонамиз томонидан жорий йилнинг бошидан шу кунга қадар 881 та турар жойлар хатловдан ўтказилиб, шулардан 580 та турар жойга эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шу ўринда юртдошларимизга эслатиб ўтмоқчимизки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 84-моддасига асосан кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 160-моддасига асосан фуқароларнинг уй-жойга доир мулк ҳуқуқини, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаслиги энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шундай экан, ўзимизнинг фойдаланувимиздаги кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни унутмайлик!

Икром КАРИМОВ,

туман "Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026