МАКТАБДА ВАТАНПАРВАРЛИК ДАРСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Мамлакатимизда китоб мутолааси ва тарғиботи, китобхонлик маданиятини оширишга оид қатор қарорлар ва фармонлар қабул қилиниб, аҳоли орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, китобхонлар сафини оширишга асосий эътибор қаратилмоқда.
Туман Қўриқлаш бўлими ходимлари 40-сонли мактабда ватанпарварлик дарсини ташкил этдилар. Ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бу борада китобхонликнинг аҳамияти ва ўрнини англатиш мақсадидаги ушбу машғулот давомида инсоният тамаддунида китобнинг тутган ўрни, адабиёт ва замон, бадиий асарлардаги Ватанга муҳаббат мавзулари, китобхонлик маданияти хусусида сўз борди. Ёшларни китобга ошно этиш, китоб мутолаасини одобнинг ажралмас меъёрларидан бирига айлантириш энг тўғри йўл эканлиги, улуғ аждодларимизнинг бой илмий ва адабий мероси билан танишиб бориш учун мунтазам равишда китобларни ўқиб бориш кераклиги таъкидланди.
Бўлим ходимлари ўқувчи-ёшлар билан турли мавзулардаги китоблар хусусида суҳбатлашиб, китобхонлик бўйича савол-жавоб ўтказдилар.
Э.Юсупов, туман Қўриқлаш
бўлими гуруҳ командири.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶