Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
Замонавий билим ва кўникмаларга эга, мақсадга интилувчан, серғайрат ёшларни тарбиялаш янги Ўзбекистонда энг устувор вазифалардан бирига айланди. Шу маънода ёшларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш, ижобий ечим топишига кўмаклашиш мақсадида туманимиз бўйлаб “Ҳоким ва ёшлар учрашувлари” ташкил қилинмоқда.
Амударё туманидаги Бештом овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 24-сонли умумтаълим мактабида навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражапов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмаилов ҳамда тегишли муассаса, ташкилот масъуллари қатнашишди.
Учрашув расмиятчиликдан ҳоли очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтди. Туман ҳокими дастлаб, ёшларга қаратилаётган эътибор ва шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб, маҳалладаги ёшлар етакчисининг фаолияти билан қизиқди. Ёшлар етакчилари, ёшларнинг муаммо ва таклифларини ўрганишда ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда иш юритиши лозимлигини айтиб ўтди.
Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ёшларга мурожаат қилиб, бугун амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларининг барчаси ёшлар учунлигини, ёшлар ўз устида доимий ишлаб, ҳамиша юқори марраларни забт этишга интилишлари лозимлигини таъкидлади.
Учрашувда туман Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражапов Ватан келажаги фақат ёшлар қўлида эканлиги, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муаммоларини ҳал қилиш учун туманимиздаги барча мутасадди ташкилот раҳбарлари масъул эканлигини айтиб ўтди. Шунингдек, ёшлар учун туман Халқ қабулхонаси эшиклари доимо очиқлиги таъкидланди.
Шундан сўнг ёшлар туман хокимига ўз муаммо ва таклифлари билан мурожаат қилди. Учрашувда ёшлар томонидан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Жойида ҳал қилиш имкони бўлган мурожаатлар, таклиф ва ташаббуслар юзасидан ёшларнинг талаблари қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда алоқадор муассаса, ташкилот, идораларга муддатлар белгиланиб, топшириқлар берилди.
Хусусан, имтиёзли кредит эвазига чорвачиликнинг қўйчилик йўналиши бўйича ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни истаган Эргаш Давлатбаев ҳамда иссиқхона бунёд этиб маҳалладошларини арзон ва хавфсиз полиз маҳсулотлари билан таъминлашни ният қилган Умида Гулмирзаеваларнинг мурожаати шу ернинг ўзида кўриб чиқилди. Ҳамда қисқа муддатда ҳал этилишига келишиб олинди.
Мурожаат ва саволлар баробарида учрашувда иштирок этган ёшлар туман ҳокимига ўз таклифларини ҳам беришди. Ҳоким ва ёшлар учрашуви барча ёшларда ўзгача таассурот қолдирди.
Туман ҳокимлигнинг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶