24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 16:50
Жамият 👁 14,236

Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан туман аҳлига табриги

Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг  Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан туман аҳлига табриги

Қадрли юртдошлар!

Авваламбор, барчангизни яшариш ва янгиланиш айёми — Наврўз байрами билан чин дилдан самимий табриклайман!

Бу байрам – ота-боболаримиз минг йиллар давомида нишонлаб келган, урф-одатларимизни ва миллийлигимизни ўзида жамлаган маънавий бойлигимиздир.

Аждодларимиз Наврўзни йил боши сифатида нишонлаб, далаларда деҳқончилик ишларини айнан шу кунда бошлаганлар. Бу анъана бугун ҳам давом этмоқда. Айни кунларда деҳқонларимиз ерга барака уруғларини экишга тайёргарлик кўрмоқдалар. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўкаламзорлаштириш ва кўчат экиш тадбирлари ҳам уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, тажрибали деҳқонларимиз ва фидойи фермерларимизнинг бошланаётган ишларига барака тилаймиз!

Нафақат деҳқон ва фермерларимиз, балки ҳар бир юртдошимиз янги йилни янги режалар билан бошлаб, Наврўзни дастлабки ютуқлари билан қарши олмоқдалар. Уларнинг меҳнатлари эвазига Амударё туманимиз ҳам кундан кунга ривожланиб, халқимизнинг турмуш сифати юксалиб бормоқда. Биргина жорий 2022 йилнинг ўзида туман миқёсида амалга ошириладиган ишларнинг ўзиёқ фикримизнинг исботидир.

Жумладан, жорий йилда жами 343,2 млрд. сўмлик 81 та лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Аҳолининг бандлик даражасини ошириш мақсадида 6972 та янги иш ўринлари яратилади. Бунинг учун умумий қиймати 68,7 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилади.

Кичик бизнес субъектлари сонини ҳозиргидан 3 баробарга ошириш режалаштирилган бўлиб, 2022 йилда янгидан 645 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилади.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жорий йилда “Тўлқин” овули ва “Аёқчи” аҳалласида 27,3 млрд. сўмлик қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилади.

Шунингдек, “Фаровон” маҳалласи ҳудудида “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси буюртмачилигида 6 та, тадбиркорлар ҳисобидан 4 та кўп қаватли турар жойлар қурилади.

Президентимизнинг қарори асосида жорий йилда фермер хўжаликларининг пахта ва ғалладан қисқартирилган 897 гектар майдонларини 3 минг 588 та деҳқон хўжаликлари ташкил қилиш учун аҳолига бериш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, амударёлик барча соҳалар фидойиларининг Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили деб номланган 2022 йилда амалга ошираётган хайрли ва масъулиятли ишларида омад тилаймиз!

Азиз юртдошлар!

Шу кунларда “Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” деган ғояни ўзида мужассам этган ҳолда Наврўз байрамини кенг нишонламоқдамиз. Шундай қутлуғ кунларда аввало миллийлигимизнинг ҳимоячиси, озодлигимизнинг асоси бўлмиш мустақиллигимиз абадий бўлишини Яратгандан сўраймиз. Дунёнинг турли бурчакларида нотинчликлар давом этаётган бугунги кунда юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон ва турмушимиз фаровон бўлишини сўраб дуога қўл очган отахон ва онахонларимизнинг тилаклари ижобат бўлсин!

Келаси Наврўз байрамларига ҳам барчамизни тинчлик-омонликда, соғ-саломат етказсин!

Буюк бобомиз Алишер Навоий айтганларидек, ҳар тунимиз қадр кечаси каби баракали, ҳар кунимиз Наврўз каби қувонч ва шодликларга тўла бўлсин!

Наврўз байрами барчангизга муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026