ДАЛА ХАБАРЛАРИ
"Ўрта қалъа" овулидаги "Манғит” ММТП хизмат кўрсатувчи фермер хўжаликларида пахта йиғим-терими тобора авжига чиқмоқда. Теримчиларга, ҳашарчиларга унумли ишлашлари учун барча қулайликлар яратилганлиги иш унумдорлигини ошираяпти.
"Тожим деҳқон", "Рам Ҳайтимбат", "Жавлон”, "Маъруф Шаҳло" фермер хўжаликларида айниқса терим суръати юқори.
Овулдаги мавжуд пахтачилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари 3895 тонна пахта йиғиб-териб олишни ният қилганлар. Терилган ҳосил пули ҳар беш кунда ҳисоб-китоб қилинаяпти.
"Тўлқин" овулидаги "Аҳмад-Маъмур" фермер хўжалиги аъзолари эрта баҳорда 56 гектар ерга барака уруғи эккан эдилар. Бир текис униб чиққан ниҳоллар яхши парваришлангани боис, барча далаларда мўл ҳосил етиштирилди.
Айни кунда ижарачилар ва уларга қийин - қистовли кунларда кўмакка чиққан ҳашарчилар етиштирилган ҳосилни ғайрат-шижоат билан териб олмоқдалар. Уларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида хўжаликда ҳар куни шартномавий режанинг 7-7,5 фоизи миқдорида ҳосил қабул масканига топширилмоқда.
Бугун туманимизнинг ҳар бир соф виждонли кишиси ўзининг ўрнини пахтазорда, деб билиб, деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнатлари эвазига етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олишга кўмаклашишга интилмоқда. "Тош ёп" овулида истиқомат қилувчи Нодира Собирова ҳам ҳамқишлоқларига кўмакдош бўлиб, кунига 140-150 кг.дан пахта тераяпти.
"Боғи Эрам” фермер хўжалиги ижарачиси Ойдин Қурбонбоева ҳар йили ўз даласида мўл ҳосил етиштиради. Йиғим-терим мавсумида эса чаққонлиги боис барчага намуна бўлаяпди.
У айни кунларда 150-155 кг.дан пахта теришга эришмоқда.
Айни кунларда туманимизнинг барча фермер хўжаликларида пахта йиғим-терими тобора авж олдирилмоқда. Ижарачилар, уларга ёрдамга чиққан вақтинча иш билан банд бўлмаган аҳоли ҳамжиҳатликда қисқа кунлар ичида йиллик режанинг адо этилиши учун ҳаракат қилмоқдалар. Йиғиштириб олинган ҳосил пешма-пеш қабул масканларига топширилмоқда. Қатор йиллардан бери Қорақалпоғистонда, Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб маррадан ошиб келаётган амударёлик пахтакорлар бу йил ҳам илғорликни қўлдан бермасликка ҳаракат қилишаётир.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶