24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 16:51
Жамият 👁 381

“Янги Ўзбекистон, ёш авлодлар – сенга зўр қанот!” шиори остида тадбирлар ташкил қилинди

“Янги Ўзбекистон, ёш авлодлар – сенга зўр қанот!” шиори остида тадбирлар ташкил қилинди

Бугунги кунда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади. Ушбу мақсадлар ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда, қолаверса муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туманида кўплаб тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, 16 март куни “Беш муҳим ташаббус” доирасида Манғит шаҳрининг Олмазор маҳалласи ҳудудида спорт мусобақалари, “Заковат” интеллектуал ўйинлари, истеъдодли ёшларнинг кўргазмалари ташкил этилиб, ёшларнинг бўш вақтлари мазмунли ва унумли ўтишига ҳисса қўшилди.

Эрталабдан бошланган спорт тадбирларида 1-сектор ҳудудидаги 12 та маҳалла ёшлари иштирок этишиб, ўз маҳалласи шаънини ҳимоя қилишди. Тадбир давомида бўлиб ўтган спорт мусобақалари ва интеллектуал ўйинлар “Янги Ўзбекистон, ёш авлодлар – сенга зўр қанот!” шиори остида ўтказилиб, унда жами 1 минг 267 нафар уюшмаган ёшлар қамраб олинди.

Дастлаб, туман марказий ўйингоҳида “Саломатлик учун беш минг қадам” шиори остида пиёда юриш марафони бўлиб ўтди. Шундан сўнг, ёшлар  эрталабки бадантарбия машқларида қатнашишди.

Шунингдек, эрталабдан туман марказидаги сув спорти саройида старт олган сузиш мусобақасига ҳар бир маҳалладан 1 нафар иштирокчи қаташди. Мусобақада 1-ўринни Шуҳрат Ҳожибоев, 2-ўринни Шаҳзод Ибадуллаев, 3-ўринни Камолиддин Кенжабоевлар эгаллашди.

Мини футбол бўйича жамоалар учрашуви муросасиз тарзда кечди. Мусобақада 1-ўринни Назархонлик ёшлар эгаллаган бўлса, 2-ўринни Ойбек маҳалласи ёшлари эгаллашди. 3-ўринга Босув маҳалласи ёшлари муносиб деб топилди. Шундан сўнг, Олмазор маҳалласи ҳудудидаги 82-сонли мактабда баскетбол мусобақаси бўлиб ўтди. 12 та маҳалладан ташриф буюрган жамоалар эпчиллик маҳоратларини синовдан ўтказишди. Учрашув натижаларига кўра 1-ўрин Тўлқин овули ёшларига насиб қилди. 2-ўринни Чўйкўл овули ёшлари ва 3-ўринни Олмазор маҳалласи ёшлари эгалладилар.

Шунингдек, 76-сонли мактабда валейбол мусобақаси ўтказилиб, мазкур мусобақада маҳалла йигитларидан ташкил топган жамоалар ўзаро беллашдилар. Мусобақа натижаларига кўра, 1-ўринни Олмазор маҳалласи ёшлари, 2-ўринни Қипчоқ шаҳарчаси ёшлари ва 3-ўринни уйшинлик ёшлар эгаллашди.

Бундан ташқари, спортнинг кураш тури бўйича ҳам беллашувлар ўтказилди.

Кун давомида ёшлар фақатгина спорт мусобақаларида қатнашиш билан чекланиб қолмадилар. Ёшлар ўз билимларини мустаҳкамлаш мақсадида 82-сонли мактабда ташкил қилинган  “Заковат” интеллектуал ўйинида ҳам иштирок этишди.

Куннинг иккинчи ярмида Олмазор маҳалласи ҳудудида жойлашган “Баркамол авлод” болалар мактабида қобилиятли  ёшларнинг кўргазмалари ташкил қилинди. Кўргазмага қўйилган санъат асарлари, ҳунармандчилик буюмлари, миллий чолғу асбоблари йиғилганлар этирофига сазовор бўлди.

Ёшлар кун давомида ўтказилган спорт мусобақаларида жисмонан чиниқиши билан биргаликда маънавий озуқа ҳам олдилар. Улар туманимизда янгидан бунёд этилган тарихий ўлкашунослик музейидa бўлиб, туманимиз ҳаётини ўзида акс эттирувчи осори-атиқалар билан яқиндан танишишди.

Тадбир якунида спорт мусобақаларида иштирок этган барча ғолиб жамоалар Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман туризм ва спорт бўлими томонидан муносиб тақдирланди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026