Бандлиги таъминланган фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчилари ловозими жорий этилиб, улар иш фаолиятининг асосий йўналишлари аниқ белгилаб берилди.
Амударё туманида ҳам мавжуд 49 та маҳалланинг ҳоким ёрдамчилари олдларига қўйилган шарафли ва шу билан бирга мураккаб вазифаларни оқилона бажариш ҳамда ўз маҳалласи ҳудудида ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш борасида кўплаб ижобий ишларни амалга оширмоқдалар.
Ҳоким ёрдамчилари иш бошлаганига ҳали кўп вақт бўлмаса ҳам туман бўйича 255 нафар фуқарога ўз тавсиялари асосида салкам 5 млрд. сўм миқдорда имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам беришди. Шунингдек, имтиёзли кредит ажратилган айрим фуқароларга бандлигини таъминлашга йўналтирилган техника воситалари олиб берилди.
Туманимиздаги маҳаллаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар билан яқиндан танишиш ҳамда бандлиги таъминланган фуқаролар билан суҳбатлашиш мақсадида жорий йилнинг 15 март куни Қиличбой овул фуқаролар йиғинида жойлашган Қиличбой Маданият марказида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Амударё туманига Республикадан бириктирилган вакил Умидбек Йўлдашов, Давлат хавфсизлик хизмати Амударё тумани бўлими бошлиғи Султанмурат Жолимбетов, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи Жасурбек Давлетов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмаилов, туман прокурори ёрдамчиси Комил Авезов ҳамда ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари иштирок этишди.
Тадбир давомида 33 млн. сўмдан имтиёзли кредит ажратилган 15 нафар фуқароларга уч ғилдиракли мотоцикл ва 14 млн сўмдан имтиёзли кредит ажратилган 6 нафар фуқароларга мотокультиваторлар топширилди. Масъуллар фуқаролар билан бирма-бир суҳбатлашиб, иш фаолиятларида мувафаққият тиладилар.

Қиличбой овул фуқаролар йиғинида “Ёшлар дафтари”га киритилган Дониёр Мадаминов, Отабек Олимбоев, Жонибек Жумабоев, Динора Ражаббаева, Шахзод Ўринбаев каби бандлиги таъминланмаган ёшларга маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси ташаббуси билан 25 сотихдан ер ажратиб берилган эди. Масъуллар ушбу ёшларнинг ажратилган ер майдонларида тадбиркорликнинг қандай йўналишларида фаолият олиб боришларига қизиқиб, улар билан яқиндан суҳбат қуришди.
Шунингдек, ёшларга онлайн аукционда бошланғич бадал тўловини амалга оширмай қатнашишлари мумкинлиги, ҳамда электрон рақамли имзо калитини олишлари бўйича кенг тарзда тушунтиришлар берилди.
Раҳбарлар билан учрашув ҳамда улар томонидан билдирилган илиқ фикрлар барча ёшлар дилида ўзгача таассурот қолдирди.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶