24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 15:46
Жамият 👁 329

Ҳоким ёрдамичиси: “Ҳар бир оила даромад манбаига эга бўлиши керак”

Ҳоким ёрдамичиси: “Ҳар бир оила даромад манбаига эга бўлиши керак”

Кейинги йилларда маҳалла фаолиятига катта эътибор қаратилиб, маҳаллабай ва хонадонбай ишлаш тизими жорий этилди. Ушбу тизмлар фаолияти йўлга қўйилганлиги натижасида кўплаб муаммолар ечим топиб, халқимиз турмуши фаровонлиги кун сайин юксалмоқда.

Амударё туманининг 49 та маҳаллаларида ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятини бошлаганига 2 ойдан ошиқроқ вақт бўлди. Улар ҳудудни иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлашга яқиндан кўмаклашмоқда. Ҳоким ёрдамчиларининг самарали фаолият олиб боришлари учун етарли шароитлар яратилган.

Туманимизнинг Оқ олтин овулига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Отабек Ибрагимов ҳам бошқа касбдошлари сингари очиқ танловда қатнашиб, салоҳиятли кадр сифатида танлаб олинди. Иш бошлаганига ҳали кўп вақт бўлмаса ҳам, маҳалладошларининг ҳурмати ва ишончига эришди.

Маълумот учун, бугунги кунда Оқ олтин овулида 1325 та хонадон мавжуд бўлиб, ушбу хонадонларда 7410 нафар аҳоли истиқомат қилади. Овул аҳолиси асосан деҳқончилик, боғдорчилик, чорвачилик билан шуғулланиб келади. 

Ҳоким ёрдамчиси ўз иш фаолиятини дастлаб, хатловдан бошлади. Уйма-уй юрган ҳолда хонадонлардаги аҳвол билан танишиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди. Шунингдек, маҳалланинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, тадбиркорларнинг сонини кўпайтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

Ҳоким ёрдамчиси таъкидлаганидек, ҳар бир рўзғор даромад манбаига эга бўлса, камбағаллик деган тушунчага ўрин қолмайди. Аҳоли билан юзма-юз мулоқот чоғида Отабек Ибрагимов қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага олиш истагидаги фуқароларга зарурий тушунтиришлар бериб, тадбиркорлик йўналишларини белгилаб олишларида ҳам амалий ёрдамлар бермоқда.

Маълумки, айни кунларда Президентимизнинг махсус қарори асосида жорий йилда туман бўйича фермер хўжаликларининг пахта ва ғалладан қисқартирилган 897 гектар майдонларини жами 3 минг 588 та деҳқон хўжаликлари ташкил қилиш учун аҳолига бериш бўйича амалий ишлар давом этмоқда. Овул ҳудудида умумий майдони 42 гектар бўлган қишлоқ хўжалиги ерлари 168 та лотларга бўлиниб, шундан 159 таси аукционга қўйилди. Аукцион натижаларига кўра бугунги кунда 6,25 гектар ер 25 нафар фуқароларга ажратиб берилиб, фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчиси томонида касб-хунар эгаллашга иштиёқи ва қобилияти бор 5 нафар фуқаролар “Ишга марҳамат” мономаркази, касб-ҳунарга ўқитиш маркази ва бошқа нодавлат таълим муассасаларида ўқитишга йўналтирилди.

Бундан ташқари, фуқароларнинг томорқаларига хизмат кўрсатиш ҳамда сифатли ва арзон уруғлар етказиб бериш мақсадида “Oq-oltin tomorqa xizmati” масъулияти чекланган жамияти ҳам ташкил этилиб, ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланмоқда.

Шунингдек, овул ҳудудида 1 гектарлик иссиқхона ҳам ташкил қилинди.

Бир сўз билан айтганда, Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида ҳоким ёрдамчилари томонидан олиб борилаётган бу каби ишлар халқимиз турмуш фаровонлигини бундан ҳам юксалтиришдек эзгу мақсадларга хизмат қилади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026