НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАНЛАР ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ АҲОЛИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ
Ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса, доимий парваришга муҳтож бўлган болаларни парваришлаётган оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, ижтимоий ёрдамнинг замонавий механизмларини амалга ошириш мақсадида 2022 йил 1 апрелдан бошлаб, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — 440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилиши белгиланди.
Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида — парваришлаш нафақаси жорий этилади. Бунда, парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Шу йил 1 апрелдан бошлаб, ўзгалар парваришига муҳтож болалар тўғрисидаги, 1 октябрдан уларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига электрон шаклда тақдим этилиб борилади.
Молия вазирлиги Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2022 йилнинг октябрь ойидан бошлаб, 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва ОИВ келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақаларни ҳамда парваришлаш нафақасини фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда «проактив шакл»да тайинлаш тизими жорий этилади.
Д.Пирманов, туман Мадад ҲМБ бош мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶