24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 16:51
Жамият 👁 360

ДЕПУТАТ БИЛАН УЧРАШУВДА КЎПЛАБ МУАММОЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

ДЕПУТАТ БИЛАН УЧРАШУВДА КЎПЛАБ МУАММОЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

Қорақалпоғистон Республикасидаги барча даражадаги депутатларнинг фаоллигини янада ошириш мақсадида 9 мартдан 19 мартгача ўтказилаётган депутатлар фаолиятида “Долзарб 10 кунлик” доирасида 32-Қиличбой сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Санобар Хўжамуратова Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати Баҳром Қодиров билан биргаликдаги 11 март куни Қиличбой овулида истиқомат қилувчи сайловчилари билан учрашди.

Депутат билан учрашув овулдаги Қўчқорбой Нуримовнинг томорқасида ташкил этилиб, унда Қиличбой овули фаоллари ва ёшлар иштирок этдилар.

Учашувда депутат Санобар Хўжамуратова сайловчиларга Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифи, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўзгаришлар, мамлакатимизда, хусусан, Амударё туманида ёшлар ва хотин-қизларга яратилаётган шароитлар, қишлоқларда томорқа хўжалиги, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида гапириб берди.

Санобар Хўжамуратова сайловчилар билан мулоқот қилиш ва уларнинг томорқа хўжалигини юритиш бўйича муаммоларини ўрганиш жараёнида Тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифаларга ҳам батафсил тўхталди. Ана шу устувор вазифалардан келиб чиқиб, сайловчилар билан учрашув жойининг қиличбойлик моҳир томорқа ер эгаси Қўчқорбой Нуримов томорқа хўжалигида ташкил этилганига алоҳида урғу берди. У маҳалладошлари орасида ўз ҳалол ва фидойи меҳнати, тадбиркорлиги билан эътибор ва обрў топган Қўчқорбой Нуримов эришаётган ютуқларни ёшларга ибрат қилиб кўрсатди.

Расмиятчиликдан холи тарзда ташкиллаштирилган учрашувда депутат мўъжазгина томорқадан йилнинг тўрт фаслида ҳам унумли фойдаланиб, ўзи ва барча  оила аъзолари бандлигини таъминлаган Қўчқорбой Нуримовнинг тажрибаларини ёшлар ўртасида  кенг оммалаштириш юзасидан зарур тавсиялар берди. Учрашувда сайловчилар, асосан деҳқончилик учун баҳорги экиш-тикиш ишларида зарур бўладиган биоорганик маҳсулотлар етишмовчилиги, аукцион орқали ер олиш, микрокредитлар ажратиш борасида ҳамда ўзларини қизиқтирган бошқа масалалар бўйича мурожаат қилдилар.

Овул ёшларидан Раъно Раҳимбоева томорқа хўжалигини юритиш учун органик ўғит олишни режалаштиргани, лекин ҳужжатларни расмийлаштиришда ҳуқуқий ёрдам зарурлигини айтиб, ушбу масалада ёрдам беришни сўради. Унинг мурожаати овул фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Муроджон Болтаев томонидан рўйхатга олиниб, тез фурсатларда бу муаммони бартараф этишга келишиб олинди.

Шунингдек, Шоҳиста Эшимметовнинг деҳқончилик қилиш учун ер ажратиб беришни сўраб қилган мурожаати ҳам шу ернинг ўзида атрофлича ўрганиб чиқилиб, аукционга қўйилган ерлар ҳисобидан 25 сотих ер олиши мумкинлиги ва аукционда иштирок этиш тартиб-қоидалари тўғрисида зарур тушунчалар берилди.

Учрашувдан кейин депутат Санобар Хўжамуратова халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати Баҳром Қодиров билан биргаликда овулдаги кекса ва бемор онахонлар ҳолидан ҳам хабар олдилар.

Депутатлар 84 ёшли бемор онахон Салима Ҳайитбоева хонадонида бўлишиб, онахоннинг оиласидаги муаммоларни ўргандилар ва онахоннинг мурожаатига кўра, унга қараётган қизи Саида  Ҳайитбоевага бемор онасининг парваришига масъул эканлиги тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириш ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига топшириш бўйича масъул ташкилотларга Саида Ҳайитбоеванинг бемор онасига қараб турган даври меҳнат стажига ҳисобланиши тўғрисида депутат сўрови киритиш бўйича келишиб олинди.

Депутатлар ҳудуддаги 15-сонли умумтаълим мактабининг уйда таълим олаётган 8 нафар ўқувчилари ҳолидан хабар олишиб, уларга берилаётган таълим сифати билан ҳам яқиндан танишдилар ҳамда бу ўқувчиларга мамлакатимизда таълим соҳасига қаратилаётган эътибор, ногиронлиги бўлган ўқувчи-ёшларнинг олий таълим муассасаларида таълим олишлари, ўз орзуларини рўёбга чиқаришлари учун яратилаётган имтиёзлар хусусида маълумот бериб, уларни янги орзулар, илм олиш, ҳунар эгаллаш, кучли тадбиркор бўлиш сари руҳлантирдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026