САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ
Савол: Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада техник хатолик билан нотўғри маълумот ёзилганда, уни қай тартибда ўзгартириш мумкин?
Жавоб: Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага асосан, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада техник хатолик сабабли нотўғри маълумотлар акс этганда ФҲДЁ органи томонидан далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш йўли билан хатолик бартараф этилади.
16 ёшга тўлмаган боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш ота-онасининг биргаликдаги ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида амалга оширилади. Исми ёки фамилиясини ўзгартиришга эса фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади. Бунда боланинг розилиги ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан берилган аризада унинг шахсий имзоси билан ифодаланади.
Далолатнома ёзувига етарли асослар мавжуд бўлганда тегишли ўзгартиришлар киритилади ва ариза берувчига янги гувоҳнома расмийлаштириб берилади. Бунинг учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида давлат божи ва гербли гувоҳномалар берганлик учун БҲМнинг 15 фоизи миқдорида герб йиғими ундирилади.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш чоғида йўл қўйилган хатолар муносабати билан туғилганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ёзувлари ўзгартирилган, тўлдирилган ва тузатилган тақдирда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ фуқаролар давлат божини тўлашдан озод этилади.
Саволларга туман ФҲДЁ бўлими инспектори Р.Полвонова жавоб берди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶