МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ПЕДАГОГЛАРИ УЧУН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ
Туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 6-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари учун семинар-тренинг ташкил этилди.
Ушбу семинар-тренинг машғулотларини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг масъул ходимлари Насиба Умрзоқова ва Нилуфар Убайдуллаевалар олиб боришди. Машғулотларда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигидан Нуржамол Қурбонова, туман Мактабгача таълим бўлими методисти Нафиса Ўразметова ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари методистлари, педагог-тарбиячилари қатнашишди.
Семинар-тренингда тарбиячиларга гуруҳларда ривожланиш марказларини тўғри ташкил этиш, дидактик материаллардан тўғри ва самарали фойдаланиш, гуруҳ хоналарини болаларнинг ёши ва санитар нормалари асосида жиҳозлаш тартиби кабилар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Ундан ташқари, семинар давомида тарбиячилар барча гуруҳларда ривожланиш марказларининг жиҳозланиши, марказлардаги ўйинчоқлар, дидактик материаллар билан танишиб чиқишди. Тарбиячилар бешта марказда амалий вазифалар ҳам бажаришди, уларни жиҳозлаш бўйича тавсияларни тинглаб, фикр алмашишди.
Семинар-тренинг давомида тарбиячиларга методик ёрдам, маслаҳатлар берилди. Масъуллар ўз навбатида уларнинг барча фикр-мулоҳазаларини тинглаб, саволларига жавоблар беришди.
Бундай семинар-тренинглар тасдиқланган режа асосида туман миқёсида қолган давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ҳам давом этади.
Н.Тажимуродова, туман МТБнинг таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш шўъбаси мудири.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶