Жамият
👁 346
ВАФОТ ЭТГАН ШИФОКОРНИНГ КЎКРАК НИШОНИ УНИНГ ОНАСИГА ТОПШИРИЛДИ
Туманимизнинг Хитой овулида яшовчи 78 яшар онахон Ўғилжон Худойбергановага Хоразм вилоятида соғлиқни сақлаш соҳасида ишлаган ўғли Бахтиёр Худойбергановнинг бевақт вафоти улкан зарба бўлган эди.
Жамоасида улкан ҳурмат-эътибор қозонган, хоразмликларнинг севимли шифокорига айланган Бахтиёр Худойберганов вафотидан сўнг "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Яқинда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Содиқжон Содиқов (суратда) ушбу кўкрак нишонини фидойи шифокорнинг онасига топширди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶