24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 16:52
Жамият 👁 129

Қорамон маҳалласида фаол аёл-қизлар учун байрам тадбири ташкил қилинди

Қорамон маҳалласида фаол аёл-қизлар учун байрам тадбири ташкил қилинди

Бугунги кунда жамиятимизда аёлларнинг салоҳиятини юзага чиқариш, уларнинг баркамол авлодни тарбиялашдаги ролини ошириш, барча жабҳаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Натижада оила тақдири, хотин-қизлар келажаги ҳамда уларнинг жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамолллигини таъминлашга эътибор кучайди. Чунки Аёл – нафосат ва гўзаллик тимсоли. Унинг меҳридан олам нурга тўлади. Дунёда аёлнинг оила, фарзанд тарбиясидаги ролини ўлчайдиган мезоннинг ўзи йўқ. Жамики эзгуликлар аёлдан бошланади. Ҳаётимизга мазмун бағишлайдиган, одамийлик, мардлик, олижаноблик, сабр-тоқат, садоқат соҳибаси бўлмиш аёллар ҳар қанча эътибор-у эҳтиромларга лойиқдир.

Юртимизла ҳар йили 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунининг улкан байрам қилиниши ҳам ана шундай мўътабар зотларга ҳурмат-эҳтиром ифодасидир.

Туманимизда ушбу байрам улкан тантана қилинди, барча таълим муассасаларида, меҳнат жамоаларида, овул ва маҳаллаларда турли маданий тадбирлар, кўнгилочар томошалар бўлиб ўтди.

Қорамон маҳалласида ҳам фарзандларига яхши тарбия бериб, комил инсонлар қилиб вояга етказаётган онахонлар, ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтган нуроний онахонлар, элга фидойи хизмат қилаётган хотин-қизлар кўпчиликни ташкил этади. Маҳалланинг ана шундай 92 нафар аёл-қизлари учун байрам арафасида маданий тадбир ташкил этилди.

Ҳудуддаги 23-сонли мактаб фаоллар залида 8 март куни ташкиллаштирилган тадбирда маҳалла оқсоқоли Мурот Абдуллаев йиғилганларни байрам билан қизғин қутлади, уларнинг маҳалла фаоли сифатидаги фаолиятига улкан баҳо бериб, келгусидаги ишларига ҳам муваффақиятлар тилади.

Тадбирда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходими Раҳмонбек Бобожонов ҳам Қорамон маҳалласи фаол аёл-қизларини байрам билан қизғин муборакбод этди.

Табриклардан сўнг тадбир иштирокчиларига байрам совғалари топширилди. Ўзларига қаратилаётган бунингдек эътибордан хурсанд бўлган меҳмонлар тўкин дастурхон атрофида дилдан суҳбат қурдилар, шўх ва дилтортар қўшиқлар, куйлар тинглаб, маданий дам олдилар, шодликларини ажойиб рақслари билан ифода этдилар. Шунингдек, тадбир ташкилотчилари – маҳалла фуқаролар йиғини ходимларига, ҳомийлар - ҳудуднинг 8 нафар фермер хўжаликлари раисларига чуқур миннатдорчилик билдирдилар.

Бундай тадбирлар туманимизнинг барча шаҳарча, овул ва маҳаллаларида ҳам ўтказилмоқда.

1910 йилда Копенгагенда бўлиб ўтган халқаро конференцияда 8 мартни Халқаро хотин-қизлар куни сифатида нишонлаш, уларга ҳам эркаклар билан тенг ҳуқуқлар берилиши, муносиб меҳнат шароити яратилиши таклифи ўртага ташланган эди. Бу таклиф турли мамлакатларда турли йилларда амалга оширилди ва 1965 йилдан бери дам олиш куни ҳисобланади.

Сана бугунги кунда мамлакатимизда аёл-қизларни қадрлаш, ҳурматлаш, эъзозлаш куни сифатида нишонланади ва барча аёл-қизларга улкан шодликлар ҳадя этади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026