14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:05
Фан ва таълим 👁 338

«ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ» ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

«ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ» ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига асосан «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг Амударё тумани босқичи ўтказилди.

Жорий йилнинг 4 март куни 40-сонли мактабда туман Халқ таълими бўлими томонидан таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларда хорижий тилларни ўқитишнинг даражаси ва сифатини оширишни рағбатлантириш, ўқитиш сифати бўйича халқаро мезон ва стандартларга мувофиқ юқори кўрсаткичларга эришишга замин яратиш мақсадида ўтказилган ушбу танловда 71 та умумтаълим мактабларидан 336 нафар ўқувчи иштирок этди.

Танловнинг Низомида асосан ҳар бир мактабдан битта чет тили, яъни инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича 7-9-синфларда таҳсил оладиган 5 нафар ўқувчидан ташкил топган битта терма жамоа қатнашиши кераклиги белгилаб қўйилган. Шунга кўра танловда иштирок этиш истагини билдирган ушбу 71 та мактаб 2021 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республкаси Халқ таълими вазирлигининг ахборот тизимига Вазирлик томонидан белгиланган асосий кўрсаткичларини киритиб, тизим томонидан баҳоланган эди.

Шу куни танловда мактаб терма жамоасининг хорижий тилларни билиш даражаси тест топшириқлари воситасида синовдан ўтказилди. Тест синовлари барча туман ва шаҳарларда бир вақтда соат 11:00 да бошланди ва ечиш учун 90 дақиқа вақт ажратилиб, синовлар соат 12:30 да якунланди.

Хорижий тил билиш даражасини аниқлашга қаратилган тест топшириқлари 7-9-синф ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, халқаро таълим стандартлари асосида тайёрланган 30 та топшириқдан иборат. Мактаб терма жамоаси аъзолари тўплаган жами балларни 5 га бўлган ҳолда аниқланди ва асосий кўрсаткичларга қўйилган баллар қўшилган ҳолда мактабнинг умумий натижаси чиқарилди.

Ушбу танловни ўтказишдан асосий мақсад – мактабларда хорижий тилларни ўқитиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигини таҳлил қилиш, хорижий тиллар бўйича ўқувчиларга сифатли таълим бераётган, самарали фаолият олиб бораётган ўқитувчиларни аниқлаш ва рағбатлантиришдан иборат. Шунингдек, мактабларда хорижий тилларни ўргатиш бўйича кўрсатилаётган таълим хизматлари сифати ва самарадорлигини ошириш, уларда амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган натижалар тўғрисида кенг жамоатчиликни холис ахборотлар билан таъминлаш режалаштирилган. Ундан ташқари, танловда юқори кўрсаткичларни қайд этган мактабларни рағбатлантириш, уларнинг тажрибасини оммалаштириш ҳам кўзда тутилган.

Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини билан мукофотланади. Туман босқичидаги 1-ўрин учун — 100 миллион сўм, 2-ўрин учун — 75 миллион сўм, 3-ўрин учун — 50 миллион сўм пул мукофотлари туман маҳаллий бюджетлари ҳисобидан берилади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичидаги 1-ўрин учун — 250 миллион сўм, 2-ўрин учун — 200 миллион сўм, 3-ўрин учун — 150 миллион сўм берилиши кўзда тутилган. Республика босқичида 1-ўрин учун — 500 миллион сўм, 2-ўрин учун — 400 миллион сўм, 3-ўрин ўрин учун — 300 миллион сўм пул маблағлари ажратилади.

Танловнинг туман босқичида умумий натижага кўра энг юқори балл тўплаган мактаблар баллар кетма-кетлигига кўра 1-ўринни 40-сонли мактаб, 2-ўринни 56-сонли мактаб, 3-ўринни 32-сонли мактаблар жамоалари қўлга киритди. Туман босқичида 1-ўринни кўлга киритган 40-сонли мактаб жамоаси танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлди.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар 14.08.2026 Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019