24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 16:51
Жамият 👁 253

“Аёл-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” доирасида ўқитувчи аёл-қизлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

“Аёл-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” доирасида ўқитувчи аёл-қизлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

Халқаро хотин-қизлар куни байрами олдидан аёл-қизлар ўртасида турли спорт мусобақалари, кзрик-танловлар ўтказиш яхши анъанага айланган. Зеро, аёлларнинг жамият ва давлат ишларида иштирокини кучайтириш, ижтимоий фаоллигини ошириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишидир. Президентимиз раислигида шу йил 1 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидан кейин аёл-қизлар фаолиятига доир кўплаб ижобий қарорлар қабул қилинди. Аёл-қизларнинг ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашлари, жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари борасида амалга оширилаётган ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Шу билан бирга аёл-қизлар ҳаётида соғлом турмуш тарзини кенг турда қарор топтириш, улар ўртасида спорт тадбирларини оммалаштириш масаласига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами олдидан “Аёл-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” доирасида туманимиздаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган аёл-қизлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди.

Жумладан, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси томонидан 16-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби биносида туманимиздаги умумтаълим мактабларда фаолият олиб борётган ўқитувчи аёл-қизлар ўртасида спортнинг волейбол, шахмат, шашка, енгил атлетика, дартс, стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Мусобақаларга жами 300 нафар аёл-қиз қамраб олинди.

Ўтказилган волейбол мусобақасида туманимиздаги ҳар бир мактабнинг аёл-қизларидан иборат жамоа қатнашиб ўзаро куч синашдилар. Мазкур мусобақанинг якуний натижаларига кўра 28-мактаб жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритган бўлса, 12-мактаб жамоаси 2-ўринни, 22-мактаб жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Шу ўринда айтиш керакки, спорт мусобақаларини ўтказиш аёл-қизларни турли касб касалликларидан муҳофаза қилибгина қолмасдан уларнинг жамиятнинг фаол аъзоси сифатида алоҳида ўринга эга эканликларини ҳис қилишлари учун яқиндан ёрдам беради.

Бундан ташқари, спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича ҳам мусобақалар бўлиб ўтди. Шахмат бўйича 1 –ўринни Назокат Гаипова, 2-ўринни Муборак Раҳимова, 3-ўринни Дилдора Каримбоевалар эгаллаган бўлса, шашка бўйича Адолат Бекчанова, Санобар Шарифбоева ҳамда Саида Юсуповалар мутлоқ ғолиб бўлдилар.

Шунингдек, спортинг енгил атлетика тури бўйича Нодира Йўлдашева ўз эпчиллигини намойиш қилиб 1-ўринга муносиб деб топилди.

Бундан ташқари, спортнинг дартс ҳамда стол тенниси тури бўйича ҳам беллашувлар бўлиб ўтди. Дартс бўйича Гулбаҳор Йўлдашева, Раҳима Сапарбаева ҳамда Матлуба Қурбаниёзовалар ғолиб бўлган бўлсалар, стол тенниси бўйича Эътибор Бобожанова етакчиликни қўлдан бой бермай 1-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Кун бўйи давом этган спорт мусобақаларида жами 28 нафар ғолиблар аниқланиб, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Туман ҳокимлигининг Aхборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026